/ / / "Navoiy savdo kompleksi" aksiyadorlik jamiyati 2018 йил бизнес режаси

"Navoiy savdo kompleksi" aksiyadorlik jamiyati 2018 йил бизнес режаси

23 январ 2018
“Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н”

“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” AJ Кузатув кенгашининг 2017 йил 29 ноябрдаги йиғилиши қарори билан

______ ___________________2017 йил.



“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг

2018 йил учун
БИЗНЕС-РЕЖАСИ.














Навоий шаҳри.


М У Н Д А Р И Ж А.
КИРИШ.

I. ЮРИДИК РЕЖА

- ЖАМИЯТ РЕКВИЗИТИ

- ЮРИДИК МАҚОМИ

- МУЛКЧИЛИК ШАКЛИ

2. КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ.
3. 2018 ЙИЛ УЧУН ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРНИНГ ПРОГОНОЗИ. ФАОЛИЯТ ТУРИ БЎЙИЧА.
4. МОЛИЯВИЙ РЕЖА.

5. ЯКУНИЙ ҚИСМ.
































КИРИШ.

Ушбу бизнес-режа, асосий воситаларнинг ҳақиқий ҳолати, жамиятнинг молиявий аҳволи, ишлаб чиқариш муаммолари ва уларни ечишлишини ҳал этиш ҳамда акциядорлик жамияти келажакда ривожланишга асосланган ҳолда ишлаб чиқилган.
Унда жамиятнинг вазифалари ва 2018 йил учун прогноз кўрсаткичлари аниқланган, жамиятнинг баҳони белгилашдаги ўрни акс эттирилган, жамиятни стратегик ривожлантириш йўллари аниқланган.
Жамиятнинг асосий фаолият тури – бозор инфраструктурасини тузиш, жисмоний ва юридик шахсларга турли хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш.

I. ЮРИДИК РЕЖА

- ЖАМИЯТ РЕКВИЗИТИ

Жамиятнинг номи:: “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati
Жамиятининг почта манзили ва юридик жойлашган жойи:- Навоий вилоят, Навоий шаҳри, 17б-кичик тумани
Телефон: (8436) 770-24-44. Факс: 770-24-45.

Хисоб рақами: 20210000104288879001 Саноат Қурилиш банк Навоий филиали
Банк коди: 00207

- ЮРИДИК МАҚОМИ

Юридик мақоми: акциядорлик жамияти.
Рўйхатга олинган: Навоий вилояти, Навоий шаҳар Ҳокимлиги ҳузуридаги ТСДРЎ инспекцияси.
Сана ва рақам: 30.11.2012 й. № 1314
Фаолият муддати: Чекланмаган.

“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati юридик шахс хисобланиб, тўлиқ хўжалик ҳисоби ва ўз харажатларини ўзи қоплаш принципи бўйича иш кўради, жамият думалоқ муҳр, штамп ва жамиятнинг номи кўрсатилган махсус баланкаларга эга.

- МУЛКЧИЛИК ШАКЛИ
Мулкчилик шакли – Акциядорлик жамияти. Устав фондининг миқдори –
5 547 600 000 сўм бўлиб 5 547 600 дона акцияларга тақсимланган, шундан:

Улуш эгаси Улуш % Улуш млн. сўм. Акциялар донаси
Навоий шаҳар Ҳокимлиги 65,5 3 739 100.0 3 739 100
Юридик шахслар 35,5 1 808 500.0 1 808 500
жами 100 5 547 600 000 5 547 600

2. КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ.

“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” AJ бошқарув органлари.



“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” AJ
Акциядорларининг умумий йиғилиши



Кузатув кенгаши Тафтиш комиссияси.




Ижроя орган – Бошқарув раиси

Ички аудит хизмати.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши.
Акциядорларнинг Умумий йиғилиши Жамиятни бошқаришнинг олий органидир. Умумий йиғилишнинг қарори Умумий йиғилишда иштирок этаётган овоз берувчи акцияларга эга бўлган акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчиларни рўйхатга олиш тамом бўлган пайтга келиб, жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворум тўплаган) ҳисобланади.
Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлоқ ваколатига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият ижроия органига ҳамда жамиятнинг кузатув кенгашига ҳал этиш учун берилиши мумкин эмас.

Кузатув кенгаши.
Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ушбу Қонун билан акциядорлар умумий йиғилишининг мутлоқ ваколатларига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.
Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.
Жамият кузатув кенгаши фаолияти давомида Узбекистон Республикаси Қонуни, давлат бошқаруви қонун ости хужжатларига, жамият уставига ва Кузатув кенгаши низомига асосан бошқаради.

Тафтиш Комиссияси.
Тафтиш комиссияси Акциядорлик жамиятининг органи ҳисобланиб, акциядорлик жамиятининг фаолияти, унинг бўлинмалари ва хизматлари, Акциядорлик жамияти балансида турган филиаллари ва ваколатхонлари фаолияти устидан ички молия-хўжалик ва хуқуқий назорат қилиш функцияларини амалга оширади. Ўз фаолиятида Тафтиш комиссияси Ўзбекистон Республикаси қонунларига, давлат бошқаруви органларининг қонуности хужжатларига, акциядорлик жамияти уставига, тафтиш комиссияси низомига, ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилинадиган ҳамда Тафтиш комиссияси ва унинг азолари фаолиятига таълуқли бўлган Акциядорлик жамиятининг бошқа хужжатларига амал қилади.

Ижроя орган – бошқарув раиси.
Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик яккабошчилик асосидаги ижроия органи – коллегиал ижроия органи бошқарув раиси томонидан амалга оширилади.
Жамият бошқарув раисининг ваколатларига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига ёки кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.
Директорнинг мажбурияти ва хуқуқи қонунчилик, қонуности хужжатларга ва жамият билан тузилган шартномага билан аниқланади. Жамият директори Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, жамият устави, ижроя органи тўғрисидаги низомга ва жамиятнинг ички хужжатларига асосан фаолият кўрсатади.

Ички аудит хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.09.2006. йилдаги “Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-475-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2006 йилдаги “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига асосан “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” AJда ички аудит хизмати ташкил этилган.

Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

- кузатувчи кенгашни ишончли ахборот билан таъминлаш ва ички аудит амалга оширилиши натижалари бўйича корхона фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;
- ички аудит жараёнида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш юзасидан корхона бошқарув органларига тавсияларни тезкорлик билан киритиш, уларнинг бартараф этилишини назорат қилиш.

Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий функциялари ҳисобланади:

Ҳар йили корхонанинг кузатувчи кенгаши томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган йўналишлар бўйича тегишли текширишлар ўтказиш йўли билан ички аудитни амалга ошириш (ҳар чоракда ва ҳисобот йили якунлари бўйича);
тузиладиган хўжалик шартномаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш;
бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботни тузишда корхонанинг таркибий бўлинмаларига методик ёрдам бериш, уларга молия, солиқ, банк қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
техник топшириқларни ишлаб чиқишда, ташқи аудиторлик ташкилотларининг таклифларини баҳолашда ҳамда аудиторлик текширишларини ўтказиш учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлашда тавсияларни тайёрлашда корхонанинг кузатувчи кенгашига кўмаклашиш.

Корпоратив бошқарувни такомиллаштириш

Корпоратив бошқарувни ҳисобга олган ҳолда, бу биринчи ўринда Кузатув кенгаши ва акциядорлар ўртасидаги бошқарув органи муносабат тизимини қуришдир. Жамиятнинг асосий бошқариш сиёсати, Корпоратив бошқарувни соҳасини ривожлантириш, бажариладиган иш тартибини ишлаб чиқариш ва бу эса қатнашчиларни аҳлоқий иш юритиши ва манфаатдор томонларни хуқуқлари бузилишига олиб келадиган низолар тўғрисида огоҳ бўлишни таъминлайди.
Корпоратив бошқарув – бу шундай тизимки, унинг ёрдамида жамият фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш амалга оширилади. Унинг тузилмаси корпоратив тизимга кирадиган шахсларнинг хуқуқ мажбуриятларини ҳамда корпоратив тизим ишлари бўйича қарорлар қабул қилиш қоидалари ва тартибини белгилайди. Корпоратив бошқарув асосида, шунингдек, жамият фаолиятининг мақсад ва вазифалари, уларга эришиш йўллари ва воситалари белгиланади, жамият фаолияти самарали назорат қилинади.
Корпоратив бошқарувнинг асосий мақсади акциядорлик жамиятининг ҳар қандай турдаги фаолиятидан амалдаги қонунчилик доирасида имкон қадар юқори фойда олиш бўлиб, бунда барча томонларнинг манфаатлари мутаносиблигини таъминлаш жуда муҳимдир. Шундай қилиб, барча манфаатдор шахсларнинг хуқуқлари кафолатланадиган очиқ ва баланслашган корпоратив бошқарув модели корхонани капиталлаштиришни ошириш, унинг узоқ муддатли ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг муҳим шартларидан биридир.

3. 2018 ЙИЛ УЧУН ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРНИНГ ПРОГОНОЗИ. ФАОЛИЯТ ТУРИ БЎЙИЧА.

«Навоий савдо комплекси» АЖ томонидан жамият инфратузилмасидан фойдаланганлик ва ижарадан хизматлардан кўрсаткичлари режаси 2018 йил учун чоракларга бўлинган ҳолда.
2018 - йилда 2 734 368,0 минг сум савдо нукталаридан, 101 892,0 минг сум стоянкадан режалаштирилган хаммаси булиб 2 836 260,0 минг сумни ташкил этади.



(минг сўмда)
№ п / п Кўрсаткичлар номланиши 1 кв учун 1-чорак 2-чорак 3-чорак 4-чорак Йил
1. Бозор балансидаги савдо нукталаридан 3261 кв 38,0 371 754,0 371 754,0
371 754,0
371 754,0 1487016,0
1.1 Бозор худудидаги хусусий дуконлар 12742 кв 6,0 229 356,0 229 356,0
229 356,0
229 356,0 917424,0
1.2. Реклама 431 кв 54,0 69 822,0
69 822,0
69 822,0
69 822,0 279 288,0
1.3 Мактаб бозори савдо нуктаси шартнома х
х
15 000,0
х 15 000,0
1.4 Хунармандлар
495 8 910,0
8910,0
8910,0
8910, 35 640,0
Жами ижарадан тушум м.сум 679 842,0
679842,0
694842,0
679842,0 2 734 368,0
2 Автотураргохдан тушум м.сум 25 473,0
25 473,0
25 473,0
25473,0 101 892,0
ЖАМИ; м.сум 705 315,0 705 315,0 720 315,0 705 315,0 2 836 260,0
4. МОЛИЯВИЙ РЕЖА.
2018 йилда электр энергияси, ичимлик суви, оқова сув ҳамда ахлатларни чиқариш ва иш хакилари, кредитор карзлар ва бошка маъмурий харажатлар учун режалаштирилган туловлар қўйидаги жадвалда келтирилган.

Харажат туркуми улч.бир 1-чорак 2-чорак 3-чорак 4-чорак жами бир
йилда
Электр энергияси учун м.сум 11 874,6 8 874,5 7 874,6 11 874,5 40 498,2
Ичимлик сув м.сум 2 854,9 3 854,8 3 854,9 2 854,90 13 419,5
Оқова сув учун м.сум 150,0 450,0 350,0 100,0 1 050,0
Ахлат чиқариш учун м.сум 2 945,0 2 945,0 2 945,0 2 945,0 11 780,0
И/ч ходимлари иш хақи фонди м.сум
152 148,6
152 148,6
152 148,6
152 148,6 608 594,4
Иш хакидан 25 % ажратма м.сум 30 429,72 30 429,72 30 429,72 30 429,72 121 718,88
Экалогия м.сум 2 296,0 0 0 0 2 296,0
Тел ва интернет м. сум 1 230,6 1 230,6 1 230,6 1 230,6 4 922,4
Банк хизмати м. сум 6 964,1 6 964,2 6 964,1 6 964,2 27 856,6
Маъмурий харажатлар м.сум 11 738,5 11 738,5 11 738,5 11 738,5 46 954,0
Асосий в/р эски м.сум 68 558,9 68 558,9 68 558,9 68 558,9 274 235,6
Акция кайтариш м.сум 17 675,5 17 675,5 17 675,5 17 675,5 70 702,0
Жами харажатлар м.сум 308 866,42 304 870,32 303 770,42 306 520,42 1 224 027,58

Кўрсаткичлар номланиши у.бирлиги 1-чорак 2-чорак 3-чорак 4-чорак йил
Бозор балансидаги савдо тукталаридан м.сум 371 754,0 371 754,0
371 754,0
371 754,0 1487016,0
Бозор худудидаги хусусий дуконлар м.сум 229 356,0 229 356,0
229 356,0
229 356,0 917424,0
Реклама м.сум 69 822,0
69 822,0
69 822,0
69 822,0 279 288,0
Мактаб бозори нуктаси м.сум х
х
15 000,0
х 15 000,0
Хунармандлар савдо нуктаси м.сум 8 910,0
8910,0
8910,0
8910, 35 640,0
Жами ижарадан тушум м.сум 679 842,0
679842,0
694842,0
679842,0 2 734 368,0
Автотураргоҳдан тушум м.сум 25 473,0
25 473,0
25 473,0
25473,0 101 892,0
Ялпи даромад м.сум 705 315,0 705 315,0
720 315,0
705 315,0 2 836 260,0
Давр харажатлари м.сум 210 893,52 206 897,42 205 797,52 208 547,52 832 135,98
Маъмурий харажатлар м.сум 97 972,9 97 972,9 97 972,9 97 972,9 391 891,6
Бюуджетга 50% ажратма м.сум 323 724,7 323 724,7 331 224,7 323 724,7 1 302398,8
Фойда солиғи 3,5% м.сум 23 482,62 23 482,62 23 482,62 23 482,62 93 930,48
Каттий солик 800 кв 10 783,8 10 783,8 10 783,8 10 783,8 43 135,20
Рухсатнома йигими 800 кв 7 189,2 7 189,2 7 189,2 7 189,2 28 756,8
Жами харажат
м.сум 674 046,74 670 050,64 676 450,74 671 700,74 2 692 248,86
Соф фойда м.сум 31 268,26 35 264,36 43 864,26 33 614,26 144 011,14

5. Молия-иқтисод фаолияти бўйича:
- жамиятни молиявий соғломлаштириш йўларини давом эттириш ҳамда дебитор ва кредитор қарздорликларини максимал даражада қисартиришга эришиш;
- Фойдасиз харажатларини қисқартириш чора-тадбирларини бажариш;
- 2018 йил смета харажатларидаги ўрнатилгани кўрсаткичлардан ошиб кетмаслик-
-бизнес-режага асосан 2018 йилнинг якуни бўйича 144 011,14 минг сўмдан кам бўлмаган соф фойда олиш.

“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” AJ
бошкарув раиси А. А.Турсунов.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар:

CЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги ...батафсил

Йиғилиш ўтказилган жой: Навоий шахри, 17б кичик туман. Йиғилиш ...батафсил
А+
А
А-