/ / / “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Устави (янги таҳрир)

“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Устави (янги таҳрир)

23 июл 2018
1-МОДДА.
ЖАМИЯТНИНГ ЮРИДИК МАҚОМИ, ФИРМА НОМИ,
ЖОЙЛАШГАН ЕРИ, ЭЛЕКТРОН ПОЧТА МАНЗИЛИ ВА ВЕБ-САЙТИ
1.1. Жамиятнинг давлат тилидаги тўлиқ фирма номи (лотин алифбосида):
"Navoiy savdo kompleksi" aksiyadorlik jamiyati;
Жамиятнинг давлат тилидаги қисқартирилган фирма номи (лотин алифбосида):
"Navoiy savdo kompleksi" AJ;
Жамиятнинг давлат тилидаги тўлиқ фирма номи (кирилл алифбосида):
“Навоий савдо комплекси” акциядорлик жамияти;
Жамиятнинг давлат тилидаги қисқартирилган фирма номи (кирилл алифбосида):
“Навоий савдо комплекси” АЖ;
Жамиятнинг рус тилидаги тўлиқ фирма номи:
Акционерное общество «Навоий савдо комплекси»;
Жамиятнинг рус тилидаги қисқартирилган фирма номи:
АО «Навоий савдо комплекси».
1.2. Бундан буён матнда “жамият” деб аталувчи "Navoiy savdo kompleksi" aksiyadorlik jamiyatiнинг жойлашган ери ва почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, 17б кичик туман, почта индекси: 210100.
Жамиятнинг электрон почта манзили: navoiysavdokompleksi@inbox.uz,
Жамиятнинг веб-сайти: www.savdokompleks.uz.
1.3. "Navoiy savdo kompleksi" aksiyadorlik jamiyati, "Navoiy savdo kompleksi" маъсулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2012 йил 20 ноябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорига асосан ташкил этилган.
1.4. Жамият юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг устав фондига (устав капиталига) берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
1.5. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади.
1.6. Жамият фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган ҳолда ташкил этилади.
1.7. Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида банк ҳисобварақлари очишга ҳақлидир.
1.8. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга бўлиши лозим. Муҳрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.
1.9. Жамият ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.
1.10. Жамиятнинг жойлашган ери у давлат рўйхатидан ўтказилган жойга кўра белгиланади.
2-МОДДА.
ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ
(АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) ВА МАҚСАДИ
2.1. Жамият фаолиятининг асосий турлари ва мақсади:
- - жамият фаолиятининг асосий мақсади фойда олиш, бозор инфраструктурасини тузиш, жисмоний ва юридик шахсларга турли хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш.
барча юридик ва жисмоний шахсларга ҳалқ истеъмоли товарларини сотишларида зарурий шароитларни таъминлаш, харидорлар учун қулайликлар яратиш,
- жамият тижорат, воситачилик ва бошқа савдо турларини амалга оширишда Республика ҳудудида ҳамда МҲД давлатларида ва хорижий мамалакатларда жисмоний ва юридик шахслар билан ҳамкорликда шартнома асосида амалга ошириш,
- жисмоний ва юридик шахсларни, ўз маҳсулотларини бозорда сотишини жалб қилиш мақсадида реклама тадбирларини ташкил қилиш,
- аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш, автотураргоҳлар ташкил этиш, жумладан суратхона ва фотосалонлар ташкил қилиш,
- умумий овқатланиш шахобчаларини, музқаймоқ ва газли сув дўконларини ташкил этиш,
- қурилиш-таъмирлаш, қурилиш-монтаж ва электр-таъмирлаш ишлари билан шуғулланиш,
- ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш,
2.2. Жамият қўшимча фойда олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ равишда улгуржи ва чакана савдо ва бошқа фаолият билан хам шуғулланиши мумкин.
2.3. - Жамият Қонун ҳужжатларида ман этилмаган ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган исталган фаолият тури билан Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланиши мумкин.
- Жамият ўз фаолиятини амалдаги қонунларда кўзда тутилган тартибда амалга оширади. Махсус рухсатнома талаб килинадиган фаолият турини қонунда белгиланган тартибда рухсатнома олинганидан кейингина амалга оширади.

3 - МОДДА.
ЖАМИЯТ УСТАВ ФОНДИНИНГ (УСТАВ КАПИТАЛИНИНГ) МИҚДОРИ
3.1. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади. Жамият томонидан чиқариладиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши керак.
3.2. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) жамият мол-мулкининг жамият кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган энг кам миқдорини белгилайди.
3.3. Жамият оддий акцияларни жойлаштириши шарт, шунингдек имтиёзли акцияларни жойлаштиришга ҳақли. Жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизидан ошмаслиги керак.
3.4. Жамият Устав жамғармасининг миқдори 5 707 600 000 (беш миллиард етти юз етти миллион олти юз минг) сўмни ташкил қилади ҳамда номинал қиймати 1000 (бир минг) сўм бўлган 5 707 600 (беш миллион етти юз етти минг олти юз) дона эгаси ёзилган оддий ҳужжатсиз акцияларга бўлинган.
4-МОДДА.
ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ СОНИ, НОМИНАЛ ҚИЙМАТИ, ТУРЛАРИ
4.1. Жамият томонидан 5 707 600 (беш миллион етти юз етти минг олти юз) дона эгаси ёзилган оддий хужжатсиз акциялар чиқарилган ва жойлаштирилган.
4.2. Жамият устав фондини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши ва жойлаштириши мумкин бўлган эълон қилинган акцияларининг сони 5 000 000 000 (беш миллиард) дона эгаси ёзилган оддий хужжатсиз акциялардан иборат.
4.3. Жамият акцияларининг номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм.

5-МОДДА.
ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИНИ (УСТАВ КАПИТАЛИНИ)
КЎПАЙТИРИШ ВА КАМАЙТИРИШ
5.1. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
5.2. Қўшимча акциялар мазкур уставда белгиланган, эълон қилинган акцияларнинг сони доирасида жамият томонидан жойлаштирилиши мумкин.
5.3. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.
5.4. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий акцияларнинг ва имтиёзли акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ва шартлари белгиланган бўлиши керак.
5.5. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида рўйхатдан ўтказилади. Бунда жамият уставида кўрсатилган, эълон қилинган муайян турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг сонига камайтирилиши керак.
5.6. Жамиятнинг тегишли бошқарув органи томонидан қабул қилинган қўшимча акцияларни чиқариш ҳақидаги қарор жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарордир.
5.7. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
5.8. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) унинг ўз капитали ҳисобидан кўпайтиришда қўшимча акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) кўпайтирилиши натижасида кўпайтириш суммасининг битта акциянинг номинал қийматига мувофиқлиги таъминланмайдиган бўлса, жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтиришга йўл қўйилмайди.
5.9. Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи жамият кузатув кенгаши томонидан қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
5.10. Жамият акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни очиқ ва ёпиқ обуна воситасида жойлаштиришга ҳақли.
5.11. Жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан мулкий ҳуқуқлар) орқали амалга оширилади. Жамиятни таъсис этиш чоғида унинг акцияларига ҳақ тўлаш тартиби жамиятни ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномасида (ўзгартиш тўғрисидаги қарорда) ёки жамият уставида, қўшимча акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш эса, уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгилаб қўйилади.
5.12. Жамият акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда, овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни, ўзларида мавжуд бўлган акциялар сонига мутаносиб равишда тенг шартларда, имтиёзли олиш ҳуқуқига эга.
5.13. Жамиятнинг қўшимча акцияларига ушбу акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган жойлаштириш муддати ичида ҳақ тўланиши лозим.
5.14. Агар жамиятнинг пулдан ўзга воситалар билан ҳақи тўланаётган акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг номинал қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўпни ташкил этса, жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларининг ҳақи сифатида киритилаётган мол-мулкнинг пулда ифодаланган баҳоси баҳоловчи ташкилот томонидан чиқарилиши зарур.
5.15. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда жамият томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.
5.16. Жамият устав фондини (устав капиталини) камайтиришга, агар бунинг натижасида унинг миқдори жамият устав фондининг (устав капиталининг) жамият уставидаги тегишли ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аниқланадиган, Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 17-моддасида белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетса, ҳақли эмас.
5.17. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
5.18. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фондини (устав капиталини) камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.
5.19. Жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай ўз кредиторларини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор қилади. Кредиторлар жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида ўзларига билдириш юборилган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришини ва устав фонди (устав капитали) камайтирилиши билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплашини талаб қилишга ҳақли.
6-МОДДА.
ЖАМИЯТНИНГ КОРПОРАТИВ ОБЛИГАЦИЯЛАРИ
ВА БОШҚА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРИ
6.1. Жамият корпоратив облигацияларни ва бошқа қимматли қоғозларни чиқаришга ҳамда жойлаштиришга ҳақли.
6.2. Жамиятнинг корпоратив облигациялари жамият акцияларига айирбошланадиган қимматли қоғозлар бўлиши мумкин.
6.3. Жамият мол-мулк билан таъминланган корпоратив облигацияларни уларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш санасидаги ўз капитали миқдори доирасида чиқаришга ҳақли.
6.4. Жамият томонидан корпоратив облигацияларни чиқариш, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигацияларни чиқариш жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра амалга оширилади.
6.5. Жамият томонидан жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигациялар чиқарилган тақдирда, мазкур қарор жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши керак.
7-МОДДА.
ЖАМИЯТНИНГ ФОНДЛАРИ
7.1. Жамият устав фондининг (устав капиталининг) ўн беш фоизи миқдорида захира фонди ташкил этилади.
7.2. Жамиятнинг захира фонди мазкур уставда белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойдадан ҳар йилги мажбурий ажратмалар орқали шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмаларнинг миқдори мазкур уставда белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойданинг беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.
7.3. Жамиятнинг захира фонди фақат қонунчиликда рухсат этилган мақсадларга ишлатилади.
7.4. Агар захира фонди тўлиқ ёки қисман сарфланса, мажбурий ажратмалар ўтказиш орқали тикланади.
7.5. Жамият қонунчиликда бегиланган тартибда бошқа фондларни ташкил этиш ҳуқуқига эга.

8-МОДДА.
ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ
8.1. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
8.2. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.
8.3. Дивидендларни тўлаш чоғида биринчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича, сўнгра оддий акциялар бўйича дивидендлар тўланади. Имтиёзли акциялар бўйича қатъий белгиланган дивидендларни тўлаш учун етарли миқдорда фойда мавжуд бўлган тақдирда жамият мазкур акцияларнинг эгаларига дивидендлар тўлашни рад этишга ҳақли эмас. Жамият рад этган тақдирда акциядорлар дивидендлар тўланишини суд тартибида талаб қилиши мумкин. Жамият етарли миқдорда фойдага эга бўлмаган ёки зарар кўриб ишлаётган тақдирда, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар жамият томонидан жамиятнинг фақат шу мақсад учун ташкил этилган захира фонди ҳисобидан ва ушбу фонд доирасида тўланиши мумкин.
8.4. Жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича акциялар номинал қийматининг 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида дивидендлар тўланади.
8.5. Жамият тугатилаётганда имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган қиймат (тугатилиш қиймати) имтиёзли акцияларнинг номинал қийматининг 100 фоизини ташкил қилади.
8.6. Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 37-моддасида назарда тутилган холларда имтиёзли акцияларни жамият томонидан сотиб олиш имтиёзли акциялар номинал қийматининг 100 фоизига тенг нарх бўйича амалга оширилади.

9-МОДДА.
ЖАМИЯТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ, УЛАРНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ВА ВАКОЛАТЛАРИ
9.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи (бош директор) жамиятнинг бошқарув органларидир.
9.2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.
9.3. Акциядорларнинг умумий йиғилишини жамият кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.
9.4. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.
9.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай, одатда июн ойида ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (бош директор) билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек қонун хужжатлари ва мазкур уставга мувофиқ жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.
9.6. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.
9.7. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
9.8. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
9.8.1. жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш, жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бундан мустасно;
9.8.2. жамиятни қайта ташкил этиш;
9.8.3. жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
9.8.4. жамият кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
9.8.5. эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
9.8.6. жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш;
9.8.7. ўз акцияларини олиш;
9.8.8. жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, Бош директорни сайлаш (тайинлаш) ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Бош директорни сайлаш (тайинлаш) чет эллик менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида амалга оширилади. Шунингдек жамият кузатув кенгаши жамиятнинг Бош директори билан тузилган шартномани, агар у жамият уставини қўпол тарзда бузса ёки унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга;
9.8.9. жамият тафтиш комиссиясини сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
9.8.10. жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, шунингдек жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;
9.8.11. жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
9.8.12. жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;
9.8.13. имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 35-моддасида назарда тутилган қарорни қабул қилиш;
9.8.14. акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
9.8.15. акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
9.8.16. жамият бош директорига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни энг юқори миқдорларини белгилаш;
9.8.17. Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 8-бобига мувофиқ жамият томонидан баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
9.8.18. Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 9-бобига мувофиқ жамиятнинг аффилланган шахси билан битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
9.8.19. Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва хабарни ошкор қилиш шаклини тасдиқлаш;
9.8.20. Жамиятнинг бошқарув органлари тўғрисидаги, шу жумладан ахбарот сиёсати, ички назорат, дивиденд сиёсати ва манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларини тасдиқлаш;
9.8.21. ҳар йили мустақил профессионал ташкилотлар – маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг Жамиятнинг ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
9.8.22. Жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни белгилаш;
9.8.23. ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартиби ва шартларини белгилаш, уларни амалга ошириш ваколатини кузатув кенгашига бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;
9.8.24. электрон почта орқали (электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда), шунингдек, ўз ваколатини вакилга бериш йўли билан овоз бериш ёки умумий йиғилишни видеоконференц-алоқа тарзида ўтказиш тартибини белгилаш (тасдиқлаш);
9.8.25. саноқ комиссиясига амалий кўмак кўрсатиш ёки унинг функциясини бажариш учун мустақил экспертларни жалб этиш (масалан, инвестиция маслаҳатчиси ёки қимматли қоғозлар бозорининг бошқа профессионал иштирокчиси) тартибини белгилаш (тасдиқлаш);
9.8.26. Жамият маблағлари ҳисобидан миноритар акциядорлик қўмитасини сақлаш харажатини қоплаш (миноритар акциядорлик қўмитаси тузилган тақдирда) тартибини белгилаш (тасдиқлаш);
9.8.27. акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот берувчи Жамият бошқарув ва назорат органлари маърузалари (ҳисоботлари) шакли ва мазмунига бўлган талабларни, акциядорлар умумий йиғилиши давомийлигини белгилаш;
9.8.28. мазкур жамият уставига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.
9.9. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг бош директорига ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.
9.10. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари акциядорлар эътиборига:
- акциядорлар умумий йиғилиши тугаганидан сўнг эълон қилиш;
- акциядорлар умумий йиғилиш баённомаси тузилган санадан икки иш куни давомида мухим факт тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш йуллари билан етказилади.
Агар жамият акциялари фонд биржасининг листингига киритилган бўлса жамият фонд биржасининг расмий веб-сайтида тегишли ахборотни эълон қилиши шарт.
9.11. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин тўқсон кундан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар, фойда тақсимоти бўйича таклифлар киритишга, ҳамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.
9.12. Акциядорлар (акциядор) жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартиришлар киритишга ҳақли.
9.12.1. Жамият, акциядорлар умумий йиғилишида қатнашган шахсга, шу тоифадаги шахсга тўлдирган бюллетенидан нусха олиш имкониятини беради.
9.12.2. Акциядорлар, шу жумладан, миноритар акциядорлар овоз беришда биргаликдаги позициясини шакллантириш учун акциядорлик битимини тузиши мумкин.
9.12.3. Жамиятнинг миноритар акциядорлари ҳужжатларни асоссиз равишда талаб қилиш ва махфий ахборотлар, тижорат сирларини қўллаш йўли билан Жамият бошқарув органи фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги лозим.
9.13. Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади.
9.14. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
9.14.1. жамиятнинг бизнес-режаси кўрсаткичлари бажарилиши, шунингдек, ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
9.14.2. акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни 65-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
9.14.3. акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
9.14.4. акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
9.14.5. акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
9.14.6. Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;
9.14.7. мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
9.14.8. корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;
9.14.9. жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;
9.14.10. ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;
9.14.11. жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
9.14.12. аудиторлик текширувини, шу жумладан халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича қарор қабул қилиш, аудиторлик ташкилотларини ва уларнинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
9.14.13. жамиятнинг тафтиш комиссиясига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
9.14.14. дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
9.14.15. жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
9.14.16. жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;
9.14.17. жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;
9.14.18. Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 8-бобига мувофиқ баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш. Қарор жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, бунда кузатув кенгашидан чиқиб кетган аъзоларнинг овози инобатга олинмайди. Йирик битим тузиш масаласи бўйича жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилиши мумкин;
9.14.19. Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 9-бобига мувофиқ жамиятнинг аффилланган шахси билан битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
9.14.20. жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;
9.14.21. жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
9.14.22. жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;
9.14.23. қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор (акциялар, облигациялар) ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;
9.14.24. қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга (акциялар, облигациялар) ва эмиссия рисоласига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш ва уларнинг матнини тасдиқлаш;
9.14.25. Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
9.14.26. жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
9.14.27. қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
9.14.28. жамият бош директори лавозимига номзодларни, шу жумладан чет эллик менежерларни, танлаш регламентини тасдиқлаш ва шу билан жамият бош директори лавозимига танлов эълон қилишни ташкиллаштириш;
9.14.29. жамиятнинг бош директорига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсациялар миқдорларини белгилаш, шунингдек рағбатлантириш тўлови чегараси миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 йилдаги 207 – сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан белгиланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларига боғлаган ҳолда белгилаш;
9.14.30. ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тўғрисида қарорларни фақат акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган тартиб ва шартлар асосида, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган доирада, бу ҳақда барча акциядорлар учун маълумотларни ошкор этган тарзда қабул қилиш;
9.14.31. кузатув кенгаши қошида кузатув кенгаши, ижроия органлари аъзолари, Жамият ходимлари ва жалб этилган экспертлар (тегишли соҳа мутахассислари, соҳа олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва бошқалар)дан иборат тегишли масалалар, шу жумладан, низоли вазиятларни аниқлаш ва ҳал этиш ва бошқа масалалар бўйича қўмиталар (ишчи гуруҳлари) ташкил этиш;
9.14.32. жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун танлов асосида мустақил ташкилотни жалб қилиш;
9.15. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни ва мазкур уставга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.
9.16. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамиятнинг бош директорига ўтказилиши мумкин эмас.
9.17. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади. Жамият кузатув кенгашнинг сон таркиби 5 кишидан иборат.
Корпоратив бошқарув кодексида акс эттирилган мустақил аъзо мезонларига мувофиқ бўлган кузатув кенгашининг камида бир нафар (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) аъзоси –йирик акциядорлар томонидан келишилган ҳолда тавсия этилади ва сайланади.
9.18. Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.
9.19. Жамият бош директори жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.
9.20. Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.
9.21. Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар мазкур уставда ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган қарорда белгилаб қўйилиши мумкин.
9.22. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.
9.23. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.
9.24. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар жамият кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланади.
9.25. Жамият кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан, ушбу кенгаш таркибидан кузатув кенгаши аъзолари томонидан сайланади.
9.26. Жамиятнинг кузатув кенгаши ўз раисини кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга ҳақли.
9.27. Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорларнинг умумий йиғилишида раислик қилади.
9.28. Жамият кузатув кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.
9.29. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, Бошқарув аъзосининг, ички аудит ҳизмати бошлиғи талабига кўра, шунингдек ёзма талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида чақирилади.
9.30. Жамият кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади.
9.31. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум жамият кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.
9.32. Кузатув кенгаши аъзоларининг сони мазкур уставда назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек бош директорнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.
9.33. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади, агар қонунчиликда ва мазкур уставда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса.
9.34. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.
9.35. Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.
9.36. Жамият кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаш аъзоларининг овози тенг бўлган ҳолларда ҳал қилувчи овозга эга.
9.37. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
- мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;
- мажлисда ҳозир бўлган шахслар;
- мажлиснинг кун тартиби;
- овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
- қабул қилинган қарорлар.
Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.
9.38. Жамият кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.
Мажлисда кузатув кенгаши аъзолари видео ва аудио ускуналари орқали конференция алоқаси бўйича иштирок этиши мумкин, бунда уларнинг овозлари қарор қабул қилиш учун сиртдан берилган деб ҳисобланмайди.
9.39. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни жамиятнинг бош директорига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот жамиятнинг бош директорига кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.
9.40. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш яккабошчилик асосидаги ижроия органи (бош директор) томонидан амалга оширилади.
9.41. Жамият бош директори акциядорлар умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади (тайинланади). Бош директорни сайлаш (тайинлаш) чет эллик менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида амалга оширилади.
Акциядорларнинг вакили бўлган бош директор бош директорни сайлашда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.
9.42. Жамият бош директорининг ваколатига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.
9.43. Жамиятнинг бош директори акциядорлар умумий йиғилишининг ва кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.
9.44. Жамият бош директорининг ваколатлари (ҳуқуқлари):
9.44.1. жам

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар:

CЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги ...батафсил

Йиғилиш ўтказилган жой: Навоий шахри, 17б кичик туман. Йиғилиш ...батафсил
А+
А
А-