/ / / NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI AJ акциядорларининг 2019 йил якунлари бўйича умумий йиғилиши

NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI AJ акциядорларининг 2019 йил якунлари бўйича умумий йиғилиши

24 сентябр 2020
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati
акциядорларининг навбатдаги 2019 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши
1-сонли БАЁННОМАСИ

Йиғилиш ўтказилган жой: Навоий шахри, 17б кичик туман.
Йиғилиш ўтказилган сана: 2020 йил 19 июн, соат 16-00.
Йиғилиш тури: Йиллик.
Жамият томонидан чиқарилган жами акциялар сони 5 775 714 донани ташкил қилади, шундан:
Эгасининг номи ёзилган оддий акциялар – 5 775 714 дона.
- жами чиқарилган акциялардан 5 775 714 донаси жойлаштирилган бўлиб шундан 68 114 дона акциялар чиқарилуви амалга ошмаган деб топилган
Йиғилишга қатнашганлар:
Д.Ф.Елмуратов– Навоий шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, ҳокимият вакили (18.06.2020 йилдаги №01-02/-643-сонли ишончномага асосан) 3 739 100 дона оддий акциялар эгаси 64,74 фоиз овоз бериш ҳуқуқи билан.
А.Ахмедов – “Қизилқумцемент” АЖ вакили (19.06.2020 йилдаги №02-40/923-сонли ишончномага асосан) 400 000 дона оддий акциялар эгаси 6,93 фоиз овоз бериш ҳуқуқи билан.
М.Жўрақулов – Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси вакили (19.06.2020 йилдаги №01/02-1342-сонли ишончномага асосан) 400 000 дона оддий акциялар эгаси 6,93 фоиз овоз бериш ҳуқуқи билан.
1. Кузатув кенгаши аъзоси Д.Елмуратов, А.Ахмедов.
2. Ижроия органи раҳбари ва меҳнат жамоаси аъзолари:
А.А.Турсунов - “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” AJ Бош директори
Ш.Номозов - “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” AJ бош ҳисобчиси
5. Тафтиш комисияси аъзоси:
М.Рўзиматов - Тафтиш комиссияси аъзоси
6. Аудиторлик ташкилоти:
С.Бобоев - “Afrosiyob audit standart” МЧЖ аудитори

“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” AJ жами овоз берувчи акциялари 5 775 714 донадан иборат. Рўйхатга олиш жараёнида жамиятнинг 4 539 100 дона акция эгаси рўйхатга олиниб йиғилиш кворуми 78,59 фоизни ташкил қилади (Саноқ комиссиясининг 1-сонли баёни).

Кузатув кенгаши раиси Д.Елмуратов акциядорларнинг умумий йиғилишини очиқ деб эълон қилди ва йиғилишда овоз бериш бўйича қуйидагича таклиф билдирди:
- йиғилиш саноқ комиссияси, ишчи органи (раёсат ва котибият)ни сайлаш ва йиғилиш регламентни тасдиқлаш – очиқ овоз бериш орқали қарор қабул қилиш;
- йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича – ёпиқ (бюллетен асосида) овоз бериш орқали қарор қабул қилиш;
- Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича – кумулятив овоз бериш орқали қарор қабул қилиш.
Билдирилган таклифлар овозга қўйилди:
Овоз бериш натижалари:
Ёқлаганлар 100 % , қаршилар – йўқ, бетарафлар – йўқ.
Умумий йиғилиш қарор қилади:
Қуйидаги тартибда овоз бериш тасдиқлансин:
- йиғилиш саноқ комиссияси, ишчи органи (раёсат ва котибият)ни сайлаш ва йиғилиш регламентни тасдиқлаш – очиқ овоз бериш орқали қарор қабул қилинсин;
- йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича, Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш масаласидан ташқари – ёпиқ (бюллетен асосида) овоз бериш орқали қарор қабул қилинсин;
- Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича – кумулятив овоз бериш орқали қарор қабул қилинсин.
Кузатув кенгаши раиси Д.Елмуратов йиғилишни ўтказиш учун умумий йиғилиш ишчи органи – Раёсат ва котибиятни сайлаб олиниши зарурлиги тўғрисида айтиб ўтди.
Уч кишидан иборат йиғилиш раёсатини ва раёсат таркибига қуйидаги акциядорларни сайлаш таклифи билдирилди:
1. Навоий шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Елмуратов Диёржон Файзуллаевич йиғилиш раислигига;
2. Кузатув кенгаши аъзоси А.И.Ахмедов;
3. Жамият бош директори А.А.Турсунов.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди:
Овоз бериш натижалари:
Ёқлаганлар 100 % , Қаршилар – йўқ, Бетарафлар – йўқ.
Акциядорлар умумий йиғилиши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Йиғилиш раёсати қуйидаги таркибда тузилиши тасдиқлансин:
1. Навоий шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Елмуратов Диёржон Файзуллаевич йиғилиш раислигига;
2. Кузатув кенгаши аъзоси А.И.Ахмедов;
3. Жамият бош директори А.А.Турсунов.
Умумий йиғилиш баённомасини юритиш учун йиғилиш котибиятига жамият қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси А.Аминовни сайлаш таклифи билдирилди.
Билдирилган таклиф овозга қуйилди:
Овоз бериш натижалари:
Ёқлаганлар 100 % , Қаршилар – йўқ, Бетарафлар – йўқ.
Акциядорлар умумий йиғилиши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
А.Аминов йиғилиш котибиятига сайлансин.

Йиғилиш раиси йиғилиш регламентини тасдиқлаш бўйича қуйидагича таклиф билдирди:
Кун тартибидаги масалалар юзасидан асосий маърузалар учун - 5, 10 дақиқа.
Мунозаралар учун 3-дақиқа.
Маълумотлар, саволларга жавоб бериш учун – 5 дақиқа.
Овоз бериш ва бюллетенларни йиғиш учун - 10 дақиқа.
Овоз бериш якунидан сўнг танаффус -15 дақиқа.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди:
Овоз бериш натижалари:
Ёқлаганлар 100 % , Қаршилар – йўқ, Бетарафлар – йўқ.
Умумий йиғилиш қарор қилади:
Акциядорларнинг умумий йиғилишини қуйидаги тартибда олиб бориш тасдиқлансин:
Кун тартибидаги масалалар юзасидан асосий маърузалар учун - 5, 10 дақиқа.
Мунозаралар учун - 3дақиқа.
Маълумотлар, саволларга жавоб бериш учун – 5 дақиқа.
Овоз бериш ва бюллетенларни йиғиш учун - 10 дақиқа.
Овоз бериш якунидан сўнг танаффус -15 дақиқа.

Йиғилиш раиси сўзга чиқиб, “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” АЖ кузатув кенгаши томонидан тайёрланган ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг openinfo.uz, navoiy savdo kompleks.uz веб-сайтлари ҳамда “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газетасининг 2020 йил 3 июндаги №27 (3991)-сони орқали эълон қилинган умумий йиғилиш кун тартибини ўқиб эшиттирди.
К У Н Т А Р Т И Б И Д А:
1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида
2. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2019 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг 2020 йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида.
3. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2019 йил фаолияти якунлари бўйича Бош директорининг ҳисоботини тасдиқлаш.
4. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2019 йил якуни бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳамда соф фойдани тақсимлаш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.
5. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2019 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва унинг 2020 йил учун янги таркибини сайлаш тўғрисида.
6. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
7. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2019 йил фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
8. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Бош директорини сайлаш тўғрисида.
9. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” AJ томонидан қўшимча чиқарилган ва белгиланган муддатда жойлаштирилмаган акцияларни бекор қилиш.
10. Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси йиғилишининг 11.05.2020 йилдаги №02/1-876-сонли баёни ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 12.05.2020 йилдаги №2466/03-09-сонли хатларини кўриб чиқиш тўғрисида.
11. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув кенгаши томонидан 2019 йил давомида қабул қилган қарорларни тасдиқлаш тўғрисида.
12. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2020 йилга мўлжалланган бизнес-режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишдан олдин Саноқ комиссияси кумулиятив овоз бериш ва овоз бериш бюллетенини тўлдириш қоидалари билан таништирди.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича йиғилиш раиси Кузатув кенгашининг 2020 йил 23 майдаги 4-сонли йиғилиш қарорига асосан йиғилиш ишини ташкил қилиш, овозларни санаш учун Саноқ комиссиясига сайлаш учун қуйидаги номзодлар тасдиқланган:
1. Г.Пардаева – жамият кадрлар бўлими бошлиғи (саноқ комиссия раиси);
2. З.Ахмедова – котиба (саноқ комиссияси аъзоси);
3. Ш.Қодиров – хазиначи (саноқ комиссияси аъзоси).
Билдирилган таклиф овозга қуйилди:
Овоз бериш натижалари:
Ёқлаганлар 4 609 100та овоз 100 % , Қаршилар – йўқ, Бетарафлар – йўқ.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиш қарор қилади:
Саноқ комиссиясига қуйидаги номзодлар сайлансин:
1. Г.Пардаева – жамият кадрлар бўлими бошлиғи (саноқ комиссия раиси);
2. З.Ахмедова – котиба (саноқ комиссияси аъзоси);
3. Ш.Қодиров – хазиначи (саноқ комиссияси аъзоси).

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича Кузатув кенгаши аъзоси А.Ахмедов сўзга чиқиб, Кузатув кенгашининг 2019 йилда бажарилган ишлари тўғрисида ахборот берди.
Ҳисоботда, “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” АЖ Кузатув кенгаши 2019 йил давомида жамиятнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиб келганлиги айтиб ўтилиб, Кузатув кенгаши томонидан йил давомида 7 маротаба кенгаш йиғилишлари ўтказилганлиги ва йиғилишларда амалдаги қонунчилик ва жамият Уставида белгиланган ваколатлари доирасидаги масалалар кўриб чиқилиб тегишли қарорлар қабул қилинганлиги маълум қилинди.
Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
2 “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2019 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг 2020 йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар”-4 539 100 та овоз, 100 фоиз; Қаршилар”-йўқ; “ Бетарафлар”- йўқ.

Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
II. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2019 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва қониқарли деб баҳолансин.

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича жамият бош директори А.Турсунов жамиятнинг 2019 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот берди.
Жумладан, “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” акциядорлик жамияти фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллиштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1326-сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 авгусдаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 253-сонли қарори хамда Узбекистон Республикаси Президенти томонидан чикарилган Қарорлар, Фармонлар ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан кабул килинган меъёрий хужжатлар асосида ташкил этилган.
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” акциядорлик жамиятида бугунги кунда 876 нафардан иборат тадбиркорлар фаолият юритиб келмоқда.
Жумладан, 2019 йилда қуйидаги иқтисодий кўрсаткичларга эришилган
Актив бўйича:
Асосий воситалар қолдиқ қиймати 5185122,0 минг сўм
Узоқ муддатли инвестициялар, жами 4 408,0 минг сўм
Товар моддий захиралари 94215,0 минг сўм
Дебиторлар, жами 422347,0 минг сўм
Пул маблағлари 232912,0 минг сўм
Баланс активи бўйича жами 5939004.0 минг сўм
Пассив бўйича:
Устав капитали 5 707 600,0 минг сўм
Резерв капитали 78299,0 минг сўм
Тақсимланмаган фойда 140220,0 минг сўм
Жорий мажбуриятлар, жами 12885,0 минг сўм
Баланс пассиви бўйича жами 5939004,0 минг сўм
Молиявий натижалар
Даромадлар Харажатлар
Махсулот(товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан тушум 3 518 215,0
Давр харажатлари 1 618 887,0
Асосий фаолиятнинг фойдаси 1 899 328,0
Солиқ тўлангунга қадар фойда 1 899 328,0
Фойда солиғи 1 759 108,0
Соф фойда 140 220,5

Жамият йилни 140 220,5 минг сўм соф фойда билан якунлаган.
Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
3. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2019 йил фаолияти якунлари бўйича бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” - 4 539 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ; “ Бетарафлар”- йўқ.

Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
III. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2019 йил фаолияти якунлари бўйича Бош директорнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ҳамда қониқарли деб баҳолансин.

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича Бош ҳисобчиси Ш.Номозов сўзга чиқиб, “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” АЖ нинг 2019 йил якуни бўйича бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари асосида тайёрланган бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари (фойда ва зарарлари) ҳисоботлари тўғрисида ахборот берди.
Миллий стандартлар бўйича молиявий ҳисоботлар (кўчирма):
2020 йил 1 январ ҳолатида қуйидаги иқтисодий кўрсаткичларга эришилган
Актив бўйича:
Асосий воситалар қолдиқ қиймати 5185122,0 минг сўм
Узоқ муддатли инвестициялар, жами 4 408,0 минг сўм
Товар моддий захиралари 94215,0 минг сўм
Дебиторлар, жами 422347,0 минг сўм
Пул маблағлари 232912,0 минг сўм
Баланс активи бўйича жами 5939004.0 минг сўм
Пассив бўйича:
Устав капитали 5 707 600,0 минг сўм
Резерв капитали 78299,0 минг сўм
Тақсимланмаган фойда 140220,0 минг сўм
Жорий мажбуриятлар, жами 12885,0 минг сўм
Баланс пассиви бўйича жами 5939004,0 минг сўм
Молиявий натижалар Даромадлар Харажатлар
Махсулот(товар, иш ва хизмат)ларни
сотишдан тушум 3 518 215,0
Давр харажатлари 1 618 887,0
Асосий фаолиятнинг фойдаси 1 899 328,0
Солиқ тўлангунга қадар фойда 1 899 328,0
Фойда солиғи 1 759 108,0
Соф фойда 140 220,5
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 32-моддасига асосан, жамиятда жамият уставида назарда тутилган, аммо унинг устав фондининг (устав капиталининг) ўн беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда захира фонди ташкил этилади. Жамиятнинг захира фонди жамият уставида белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойдадан ҳар йилги мажбурий ажратмалар орқали шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмаларнинг миқдори жамият уставида назарда тутилади, аммо бу миқдор жамият уставида белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойданинг беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг захира фонди жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.
Жамиятнинг захира фондидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш мумкин эмас.
Жамият уставида бошқа фондларни ташкил этиш назарда тутилиши мумкинлиги белгиланган.
Кузатув кенгашининг 23.06.2018 йилдаги йиғилишида Жамият томонидан олинган 140 220 500 сўм соф фойдани 5 фоизини 7 011 025 сўмни захира фондига, 85 фоизи 119 187 425 сўмни дивиденд тўловларига қолган 18 579 986 сўмни Кузатув кенгаши аъзолари, Бош директор ва Кузатув кенгаши котибини рағбатлантириш тўғрисида тавсия киритган.
Йиғилиш раиси кун тартибидаги масалага ўз муносабатини билдириб, 140 220 500 сўм соф фойдани 5 фоизини 7 011 025 сўмни захира фондига, 85 фоизи 114 635 055 сўмни дивиденд тўловларига (жамиятнинг 15.06.2020 йил ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестридаги Навоий Хумо МЧЖ ва 90 та акциядорларнинг акция учун тўловлари билан ҳисоб-китоблар амалга оширилганлиги) қолган 18 579 986 сўмни “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” акциядорлик жамиятининг бошқарув ва назорат органларини мукофотлаш тўғрисида”ги Низомга асосан Кузатув кенгаши аъзолари, Бош директор ва Кузатув кенгаши котибини рағбатлантириш таклиф этилди (бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар ҳисоботлари илова қилинади).
Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
4. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2019 йил якуни бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳамда соф фойдани тақсимлаш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” - 4 539 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ “Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
IV. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2019 йил якуни бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.
4.1. жамиятнинг 2019 йил якунлари бўйича 140 220 500 сўмлик соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин;
- 5 фоизи 7 011 025 сўмни захира фондига,
- 85,0 фоизи 114 635 055 сўмни дивиденд тўловларига (жамиятнинг 15.06.2020 йил ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестридаги Навоий Хумо МЧЖ ва 90 та акциядорларнинг акция учун тўловлари билан ҳисоб-китоблар амалга оширилган 119 187 425-4 552 370=114 635 055)
- 18 578 000 сўм “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” акциядорлик жамиятининг бошқарув ва назорат органларини мукофотлаш тўғрисида”ги Низомга асосан Кузатув кенгаши аъзолари, Бош директор ва Кузатув кенгаши котибини рағбатлантиришга ажратилсин (2 654 000х7=18 578 000).

Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича Тафтиш комиссияси аъзоси М.Рўзиматов сўзга чиқиб, “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” АЖнинг 2019 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини таништирди.
Тафтиш комиссиясининг ҳисоботида 2019 йилга қабул қилинган бизнес-режа бўйича тафтиш тўлиқ баён қилинган. Ҳисоботда бизнес-режа бажарилиши ва харажатлар, жамият бухгалтерия баланси таҳлили тўғрисида маълумот берилди.
Жамиятни тақсимланмаган фойдаси 140 220,5 минг сўмдан иборат.
Бундан ташқари ҳисоботда, жамиятда бухгалтерия баланси счётлари таҳлили, умумий молиявий натижалар акс эттирилганлиги кўрсатиб ўтилган ва “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботи унинг молиявий аҳволини ҳаққоний акс эттириши таъкидланган.
Кун тартибидаги масала юзасидан Кузатув кенгаши аъзоси А.Ахмедов сўзга чиқиб, 2020 йил учун тафтиш комиссиясини янги таркибини сайлаб олиш лозимлигини билдирди.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг 11.03.2020 йилдаги №166/08-01-сонли хати билан жамият тафтиш комиссиясига Асроров Акбар Ахрорович номзоди берилган.
Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
5. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2019 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва унинг 2020 йил учун янги таркибини сайлаш тўғрисида.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар”- 4 539 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар”- йўқ; “ Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
V. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2019 йил якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.
5.1. Тафтиш комиссиясига давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Асроров Акбар Ахрорович номзоди тасдиқлансин.

Кун тартибидаги олтинчи масала бўйича Кузатув кенгаши аъзоси А.Ахмедов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” Қонунининг талабларига мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлигининг 11.03.2020 йилдаги “166/08-01-сонли хати билан Кузатув кенгашига Жўрақулов Мусобек Санақулович ҳамда “Навоийдонмаҳсулотлари” АЖнинг 18.03.2020 йилдаги №02-03/455-сонли хати билан Кузатув кенгашига Мухидинов Матёқуб Шодмоновичлар номзодлари бўйича таклифлар билдирилганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 76-моддасига асосан Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилиши белгиланганлигини маълум қилди..
Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
6 “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
Кузатув кенгаши аъзолигига таклиф этилган номзодлар:


1.
Елмуратов Диёржон Файзуллаевич - Навоий шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари
2. Ахмедов Ахтам Икромович - “Qizilqumsement” АЖ акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими бошлиғи
3. Жўрақулов Мусобек Санақулович - Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари.
4. Солиев Рустам Нусратович - “Навоийазот” АЖ акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари
5. Мухидинов Матёқуб Шодмонович - “Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ қимматли қоғозлар бўйича мутахассис.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.



“Ёқлаганлар”– 22 695 500 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар”- йўқ “Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
VI. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув кенгашига қуйидагилар сайланган деб ҳисоблансин (Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилди).
№ Кун тартибидаги масала ёқлайман қаршиман бетарафман
1 Елмуратов Диёржон Файзуллаевич 4 539 100 йўқ йўқ
2 Ахмедов Ахтам Икромович 4 539 100 йўқ йўқ
3 Жўрақулов Мусобек Санақулович 4 539 100 йўқ йўқ
4 Солиев Рустам Нусратович 4 539 100 йўқ йўқ
5 Мухидинов Матёқуб Шодмонович 4 539 100 йўқ йўқ

Кун тартибидаги еттинчи масала бўйича жамият бош ҳисобчиси Ш.Номозов сўзга чиқиб, 2019 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якуни бўйича жамият ташқи аудитори “AFROSIYOB AUDIT STANDART” МЧЖ хулосалари билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди.
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” АЖнинг 2019 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якуни бўйича молиявий ҳисоботларини миллий стандартлар бўйича аудитдан ўтказиш “AFROSIYOB AUDIT STANDART” МЧЖ (05.04.2019 йилда №00787-сонли лицензия берилган) аудиторлик ташкилоти томонидан амалга оширилган.
“AFROSIYOB AUDIT STANDART” МЧЖнинг 2020 йил 25 февралдаги хулосаларига кўра “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” АЖ томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган барча молиявий операциялар Республикамизда белгиланган қонун хужжатлари талабларига ва молиявий ҳисоботларнинг миллий стандартларига мувофиқ келиши кўрсатилган ҳамда ижобий хулоса берилган (хулосалар илова қилинади).
Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
7. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2019 йил фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” – 4 539 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ “Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
VII. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2019 йил фаолияти якуни юзасидан “AFROSIYOB AUDIT STANDART” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг текширув хулосаси маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.
Кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича Кузатув кенгаши аъзоси А.Ахмедов сўзга чиқиб, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 79-моддаси ва жамият Устави ҳамда Ижроия органига номзодларни танлаш Регламенти талабларига биноан Жамият “бош директори” лавозимига хозирги кунда Бош директор лавозимида фаолият юритаётган Турсунов Акрам Ашурович номзод сифатида белгиланганлиги ва акциядорларнинг умумий йиғилиши муҳокамасига киритиш учун тавсия қилинганлиги маълум қилинди.
Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
8. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Бош директорини сайлаш тўғрисида.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” - 4 539 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ “Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:
VIII. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Бош директори этиб Турсунов Акрам Ашурович номзоди тасдиқлансин.
8.1. Жамият Бош директори (А.Турсунов);
Жамият Ижроия органи раҳбарини ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси бир йилга узайтирилганлиги сабабли Кузатув кенгаши билан меҳнат шартномасини тузиш топширилсин.

Кун тартибидаги тўққизинчи масала бўйича жамият Бош директори А.Турсунов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ҳокимият улушини 51 фоизгача камайтириш мақсадида “Нaвoий сaвдo кoмплeкси” АЖ Кузатув кенгашининг 15.08.2015 йилдаги қарорига асосан 1 623 968 дона 1 623 968 000 сўмлик қўшимча акциялар чиқариб, очиқ савдога қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасида, чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддатда мазкур чиқарилишдаги қимматли қоғозларнинг 60 фоизидан кам қисми жойлаштирилган тақдирда амалга ошмаган деб топилади, мазкур чиқарилишдаги қимматли қоғозларнинг камида 30 фоизи қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида жойлаштирилган ҳоллар бундан мустаснолиги белгиланган.
Қонуннинг 17-моддасида, Эмитент чиқарилаётган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришни уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган муддатда тугаллаши шарт, бу муддат қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Қўшима чиқарилган акциялар белгиланган муддатда 30 фоизидан кам қисми сотилганлиги сабабли жамиятнинг 2016 йил 09 сентябрдаги билдиришномасига асосан Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Навоий йилоят ҳудудий бошқармасининг 29.09.2016 йилдаги Қ-04-23/14-сонли қарорига асосан амалга ошмаган деб топилган.
Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, мазкур чиқарилишнинг барча қимматли қоғозлари муомаладан олиниши лозим, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини жойлаштиришдан эмитент олган маблағлар эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эгаларига қайтарилиши керак.
Бугунги кунда жамият томонидан олинган маблағлар қайтарилганлиги сабабли қўшимча чиқарилган акцияларни бекор қилиш таклифи киритилди.

9. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” AJ томонидан қўшимча чиқарилган ва белгиланган муддатда жойлаштирилмаган акцияларни бекор қилиш тўғрисида
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” – 4 539 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ “Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
IX. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati томонидан қўшимча чиқарилган 1 623 968 дона акциялар қонунчиликда белгиланган муддатда жойлаштирилмаганлиги сабабли амалга ошмаган деб топилиб бекор қилинсин.

Кун тартибидаги ўнинчи масала бўйича жамият Бош директори А.Турсунов сўзга чиқиб, Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси йиғилишининг 11.05.2020 йилдаги №02/1-876-сонли йиғилиш баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 12.05.2020 йилдаги №2466/03-09-сонли хатлари билан йиғилиш иштирокчиларига маълумот бериб ўтди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4679-сон “Короновирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан давлат корхоналари ҳамда устав капиталидап 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар харажатларини мақбуллаштириш юзасидан уларнинг бизнес-режаларини танқидий қайта кўриб чиқиш, тасдиқланган инвестиция дастурлари параметрларининг кузатув кенгашлари томонидан қайта кўриб чиқилиши ва ўзгартирилишини, 2019 йил учун олинган ва 2020 йилда олинадиган соф фойда бўйича давлат улушига ҳисобланган дивидендларни тўлиғича Давлат бюджетига ўтказиш юзасидан тегишли чоралар кўриш белгиланган.
Жамият акциядорларининг бугун ўтказилаётган умумий йиғилишининг тўртинчи кун тартибидаги масалада олинган соф фойданинг 85 фоизини дивиденд тўловларига йўналтириш масаласи кўриб чиқилиб тегишли қарор қабул қилинди.
10. Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси йиғилишининг 11.05.2020 йилдаги №02/1-876-сонли йиғилиш баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 12.05.2020 йилдаги №2466/03-09-сонли хатларини кўриб чиқиш тўғрисида.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” – 4 539 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ “Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
X. Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси йиғилишининг 11.05.2020 йилдаги №02/1-876-сонли йиғилиш баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 12.05.2020 йилдаги №2466/03-09-сонли хатлари маълумот учун қабул қилинсин ҳамда олинган соф фойданинг 85 фоизини дивиденд тўловларига йўналтириш масаласи кўриб чиқилиб тегишли қарор қабул қилинганлиги кўрсатиб ўтилсин.

Кун тартибидаги ўн биринчи масала бўйича жамият Кузатув кенгаши аъзоси А.Ахмедов сўзга чиқиб, 2019 йил давомида жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан жамият фаолиятига таъллуқли бўлган 7 маротаба йиғилишлар ўтказилиб тегишли қарорлар қабул қилинганлиги тўғрисида маълумот берилди.
Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:

11. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув кенгаши томонидан 2019 йил давомида қабул қилган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” – 4 539 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ “Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
XI. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув кенгаши томонидан 2019 йил давомида қабул қилган йиғилиши қарорлари маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.

Кун тартибидаги ўн иккинчи масала бўйича йиғилиш раиси Д.Елмуратов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4679-сон “Короновирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан давлат корхоналари ҳамда устав капиталидап 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар харажатларини мақбуллаштириш юзасидан уларнинг бизнес-режаларини танқидий қайта кўриб чиқиш, тасдиқланган инвестиция дастурлари параметрларининг кузатув кенгашлари томонидан қайта кўриб чиқилиши ва ўзгартирилишини, 2019 йил учун олинган ва 2020 йилда олинадиган соф фойда бўйича давлат улушига ҳисобланган дивидендларни тўлиғича Давлат бюджетига ўтказиш юзасидан тегишли чоралар кўриш белгиланганлиги тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Ижроия органи томонидан тақдим этилган жамиятнинг 2020 йилга мўлжалланган бизнес-режага киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан йиғилиш иштирокчиларини таништириб ўтди ҳамда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бизнес-режага асосан 2020 йилда 170 300,0 минг сўмдан кам бўлмаган соф фойда олиниши режалаштирилганлиги тўғрисида маълумот берилди.
12. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2020 йилга мўлжалланган бизнес-режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” – 4 539 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ “Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
XII. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2020 йилга мўлжалланган бизнес-режасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқлансин.

Йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.
Шундан сўнг жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ёпиқ деб эълон қилинди.
Йиғилиш раиси: ___________________ Д.Ф.Елмуратов

Йиғилиш котиби: ___________________ А.Аминов

Мазкур баённома икки нусхада тузилди ва ҳар бири 12 варақдан иборат.

Баённома имзоланган сана
«___» июн 2020 йил.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар:

CЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
А+
А
А-