/ / / "Навоий савдо комплекси" АЖ акциядорларининг 2018 йил якуни бўйича умумий йиғилиши

"Навоий савдо комплекси" АЖ акциядорларининг 2018 йил якуни бўйича умумий йиғилиши

10 июл 2019
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati
акциядорларининг навбатдаги 2018 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши
1-сонли БАЁННОМАСИ

Йиғилиш ўтказилган жой: Навоий шахри, 17б кичик туман.
Йиғилиш ўтказилган сана: 2019 йил 21 июн, соат 16-00.
Йиғилиш тури: Йиллик.
Жамият томонидан чиқарилган жами акциялар сони 5 775 714 донани ташкил қилади, шундан:
Эгасининг номи ёзилган оддий акциялар – 5 775 714 дона.
Йиғилишга қатнашганлар:
Д.Ф.Елмуратов– Навоий шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, ҳокимият вакили (21.06.2019 йилдаги №01-02/766-сонли ишончномага асосан) 3 739 100 дона оддий акциялар эгаси 64,74 фоиз овоз бериш ҳуқуқи билан.
И.Хайитов – “Навбаҳор пахтатозалаш” МЧЖ вакили (21.06.2019 йилдаги №3/75-сонли ишончномага асосан) 30 000 дона оддий акциялар эгаси 0,52 фоиз овоз бериш ҳуқуқи билан.
А.Ахмедов – “Қизилқумцемент” АЖ вакили (21.06.2019 йилдаги №04-40/1090-сонли ишончномага асосан) 400 000 дона оддий акциялар эгаси 6,93 фоиз овоз бериш ҳуқуқи билан.
М.Жабборов – “Навоийазот” АЖ вакили (21.06.2019 йилдаги №01-2/6419-сонли ишончномага асосан) 400 000 дона оддий акциялар эгаси 6,93 фоиз овоз бериш ҳуқуқи билан.
К.Шарипов – “Навоийпахтасаноат” ХАБ вакили (21.06.2019 йилдаги №01-15/3/48х-сонли ишончномага асосан) 10 000 дона оддий акциялар эгаси 0,17 фоиз овоз бериш ҳуқуқи билан.
Ш.Тошпўлатов – “Хатирчипахтатозалаш” АЖ вакили (21.06.2019 йилдаги №6/128-сонли ишончномага асосан) 30 000 дона оддий акциялар эгаси 0,52 фоиз овоз бериш ҳуқуқи билан.
М.Жўрақулов – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги вакили (20.06.2019 йилдаги №2274/03-19-сонли ишончномага асосан) 400 000 дона оддий акциялар эгаси 6,92 фоиз овоз бериш ҳуқуқи билан.
1. Кузатув кенгаши аъзоси А.И.Ахмедов ва Р.Солиев.
2. Ижроия органи раббари ва меҳнат жамоаси аъзолари:
А.А.Турсунов - Бош директор
Ш.Номозов - Бош ҳисобчи в.б
3. Тафтиш комисияси аъзолари:
М.Рўзиматов - Тафтиш комиссияси аъзоси
3. Аудиторлик ташкилоти:
Н.Юлдашев - “Промстрой аудит” МЧЖ аудитори

“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” АЖ жами овоз берувчи акциялари 5 775 714 донадан иборат. Рўйхатга олиш жараёнида жамиятнинг 5 009 100 дона акция эгаси рўйхатга олиниб йиғилиш кворуми 86,73 фоизни ташкил қилади (Саноқ комиссиясининг 1-сонли баёни).

Кузатув кенгаши раиси Д.Елмуратов акциядорларнинг умумий йиғилишини очиқ деб эълон қилди ва йиғилишда овоз бериш бўйича қуйидагича таклиф билдирди:
- йиғилиш ишчи органи (раёсат ва котибият)ни сайлаш ва йиғилиш регламентни тасдиқлаш – очиқ овоз бериш орқали қарор қабул қилиш;
- йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича – ёпиқ (бюллетен асосида) овоз бериш орқали қарор қабул қилиш;
- Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича – кумулятив овоз бериш орқали қарор қабул қилиш.
Билдирилган таклифлар овозга қўйилди:
Овоз бериш натижалари: Ёқлаганлар 100 % , қаршилар – йўқ, бетарафлар – йўқ.
Умумий йиғилиш қарор қилади:
Қуйидаги тартибда овоз бериш тасдиқлансин:
- йиғилиш ишчи органи (раёсат ва котибият)ни сайлаш ва йиғилиш регламентни тасдиқлаш – очиқ овоз бериш орқали қарор қабул қилинсин;
- йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича, Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш масаласидан ташқари – ёпиқ (бюллетен асосида) овоз бериш орқали қарор қабул қилинсин;
- Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича – кумулятив овоз бериш орқали қарор қабул қилинсин.
Кузатув кенгаши раиси Д.Елмуратов йиғилишни ўтказиш учун умумий йиғилиш ишчи органи – Раёсат ва котибиятни сайлаб олиниши зарурлиги тўғрисида айтиб ўтди.
Акциядор М.Жабборов томонидан уч кишидан иборат йиғилиш раёсатини ва раёсат таркибига қуйидаги акциядорларни сайлаш таклифи билдирилди:
1. Навоий шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Елмуратов Диёржон Файзуллаевич йиғилиш раислигига;
2. Кузатув кенгаши аъзоси А.И.Ахмедов;
3. Жамият бош директори А.А.Турсунов.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди:
Овоз бериш натижалари: Ёқлаганлар 100 % , Қаршилар – йўқ, Бетарафлар – йўқ.
Акциядорлар умумий йиғилиши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Йиғилиш раёсати қуйидаги таркибда тузилиши тасдиқлансин:
1. Навоий шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Елмуратов Диёржон Файзуллаевич йиғилиш раислигига;
2. Кузатув кенгаши аъзоси А.И.Ахмедов;
3. Жамият бош директори А.А.Турсунов.
Умумий йиғилиш баённомасини юритиш учун йиғилиш котибиятига жамият қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси А.Аминовни сайлаш таклифи билдирилди.
Билдирилган таклиф овозга қуйилди:
Овоз бериш натижалари: Ёқлаганлар 100 % , Қаршилар – йўқ, Бетарафлар – йўқ.
Акциядорлар умумий йиғилиши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
А.Аминов йиғилиш котибиятига сайлансин.
Йиғилиш раиси йиғилиш регламентини тасдиқлаш бўйича қуйидагича таклиф билдирди:
Кун тартибидаги масалалар юзасидан асосий маърузалар учун - 5, 10 дақиқа.
Мунозаралар учун 3-дақиқа.
Маълумотлар, саволларга жавоб бериш учун – 5 дақиқа.

Овоз бериш ва бюллетенларни йиғиш учун - 10 дақиқа.
Овоз бериш якунидан сўнг танаффус -15 дақиқа.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди:
Овоз бериш натижалари: Ёқлаганлар 100 % , Қаршилар – йўқ, Бетарафлар – йўқ.
Умумий йиғилиш қарор қилади:
Акциядорларнинг умумий йиғилишини қуйидаги тартибда олиб бориш тасдиқлансин:
Кун тартибидаги масалалар юзасидан асосий маърузалар учун - 5, 10 дақиқа.
Мунозаралар учун - 3дақиқа.
Маълумотлар, саволларга жавоб бериш учун – 5 дақиқа.
Овоз бериш ва бюллетенларни йиғиш учун - 10 дақиқа.
Овоз бериш якунидан сўнг танафус -15 дақиқа.

Йиғилиш раиси сўзга чиқиб, “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” АЖ кузатув кенгаши томонидан тайёрланган ва Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг openinfo.uz ҳамда navoiy savdo kompleks.uz веб-сайтлари ҳамда “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газетасининг 2019 йил 4 июндаги №44 (3913)-сони орқали эълон қилинган умумий йиғилиш кун тартибини ўқиб эшиттирди.
К У Н Т А Р Т И Б И Д А:
1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида
2. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2018 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг 2019 йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида.
3. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2018 йил фаолияти якунлари бўйича Бош директорининг ҳисоботини тасдиқлаш.
4. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2018 йил якуни бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳамда 139013.8 минг сўм соф фойдани тақсимлаш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.
5. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2018 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва унинг 2019 йил учун янги таркибини сайлаш тўғрисида.
6. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
7. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2018 йил фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
8. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Бош директорини сайлаш тўғрисида.
9. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” AJ томонидан қўшимча чиқарилган ва белгиланган муддатда жойлаштирилмаган акцияларни бекор қилиш тўғрисида.

Кун тартибидаги масалаларни мухокама қилишдан олдин Саноқ комиссияси кумулиятив овоз бериш ва овоз бериш бюллетенини тўлдириш қоидалари билан таништирди.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича йиғилиш раиси Кузатув кенгашининг 2019 йил 16 майдаги 2-сонли йиғилиш қарорига асосан йиғилиш ишини ташкил қилиш, овозларни санаш учун Саноқ комиссиясига сайлаш учун қуйидаги номзодлар тасдиқланган:
1. Г.Пардаева – жамият кадрлар бўлими бошлиғи (саноқ комиссия раиси);
2. З.Ахмедова – котиба (саноқ комиссияси аъзоси);
3. Ш.Қодиров – хазиначи (саноқ комиссияси аъзоси).
Билдирилган таклиф овозга қуйилди:
Овоз бериш натижалари: Ёқлаганлар 5 009 100та овоз 100 % , Қаршилар – йўқ, Бетарафлар – йўқ.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиш қарор қилади:
1. Саноқ комиссияси қуйидаги таркибда тузилиши тасдиқлансин:
1. Г.Пардаева – жамият кадрлар бўлими бошлиғи (саноқ комиссия раиси);
2. З.Ахмедова – котиба (саноқ комиссияси аъзоси);
3. Ш.Қодиров – хазиначи (саноқ комиссияси аъзоси).

2 “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2018 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг 2019 йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар”- 5 009 100 та овоз, 100 фоиз; Қаршилар”-йўқ; “ Бетарафлар”- йўқ.


Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2018 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва қониқарли деб баҳолансин.


Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
3. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2018 йил фаолияти якунлари бўйича Бош директорнинг ҳисоботини тасдиқлаш.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар”– 5 009 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ; “ Бетарафлар”- йўқ.

Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2018 йил фаолияти якунлари бўйича Бош директорнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва қониқарли деб баҳолансин.
2.1. Жамият ижроия органи (А.Турсунов)га:
- жамиятда бир йил давомида хайрия ва ҳомийлик ишларини амалга ошириш учун эллик миллион сўмгача рухсат берилсин.
- жамиятда бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилишига жамият ижроия органи шахсан масъул эканлиги, бу борада барча масъул бўлинма рахбарлари жавобгарлиги мавжудлиги кўрсатиб ўтилсин.

Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
4. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2017 йил якуни бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳамда 139 013,8 минг сўм соф фойдани тақсимлаш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” - 4 609 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ “Бетарафлар”- 400 000та овоз 0,79 фоиз
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
4. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2018 йил якуни бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.
4.1. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича 139 013,8 минг сўмлик соф фойдаси 1-иловага асосан тақсимлансин.

Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
5. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2018 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва унинг 2019 йил учун янги таркибини сайлаш тўғрисида.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар”- 5 009 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар”- йўқ; “ Бетарафлар”- йўқ.

Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
5. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2018 йил якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.
5.1. Тафтиш комиссиясига Навоий шаҳар Молия бўлими бошлиғи ўринбосари М.Рўзиматов номзоди тасдиқлансин.

Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
6 “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
Кузатув кенгаши аъзолигига таклиф этилган номзодлар:


1.
Елмуратов Диёржон Файзуллаевич - Навоий шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
2. Ахмедов Ахтам Икромович - “Qizilqumsement” АЖ акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими бошлиғи
3. Худоёров Отабек Якубович - “Navoiy IES” АЖ умумий масалалар бўйича директори.
4. Солиев Рустам Нусратович - “Навоийазот” АЖ молия бўйича директор
5. Нуриддинов Жахонгир Нуриддинович - “Навоий ҲЭТК” АЖ корпоратив бўлими бошлиғи
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” – 25 045 500 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ “Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
5. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув кенгашига қуйидагилар сайланган деб ҳисоблансин (Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилди).


1.
Елмуратов Диёржон Файзуллаевич - Навоий шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
2. Ахмедов Ахтам Икромович - “Qizilqumsement” АЖ акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими бошлиғи
3. Худоёров Отабек Якубович - “Navoiy IES” АЖ умумий масалалар бўйича директори.
4. Солиев Рустам Нусратович - “Навоийазот” АЖ молия бўйича директор
5. Нуриддинов Жахонгир Нуриддинович - “Навоий ҲЭТК” АЖ корпоратив бўлими бошлиғи

Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
7. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2018 йил фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” – 5 009 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ “Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
7. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2018 йил фаолияти якуни юзасидан “Промстрой аудит” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг текширув хулосаси маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.

Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
8. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Бош директорини сайлаш тўғрисида.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” – 5 009 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ “Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
9. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Бош директори этиб Турсунов Акрам Ашурович номзоди тасдиқлансин.
9.1. Жамият Бош директори (А.Турсунов);
Жамият Ижроия органи рахбарини ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси 2019 йил 21 июндан 2020 йил акциядорларнинг 2019 йил якуни бўйича ўтказиладиган умумий йиғилишига қадар меҳнат шартномасини тузиш топширилсин.


9. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” AJ томонидан қўшимча чиқарилган ва белгиланган муддатда жойлаштирилмаган акцияларни бекор қилиш тўғрисида
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” – 5 009 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ “Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
9. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati томонидан қўшимча чиқарилган акциялар белгиланган муддатда жойлаштирилмаганлиги сабабли бекор қилинсин.

Йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.
Шундан сўнг жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ёпиқ деб эълон қилинди.

Йиғилиш раиси: ___________________ Д.Елмуратов

Йиғилиш котиби: ___________________ А.Аминов

Мазкур баённома икки нусхада тузилган ва хар бири 11 варақдан иборат.

Баённома расмийлаштирилганн сана
«30» июн 2019 йил.







Мавзуга оид ўхшаш мақолалар:

CЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги ...батафсил

Йиғилиш ўтказилган жой: Навоий шахри, 17б кичик туман. Йиғилиш ...батафсил
А+
А
А-