/ / / 2017 йил йиллик ҳисоботлар ва 2017 йил якуни бўйича акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари

2017 йил йиллик ҳисоботлар ва 2017 йил якуни бўйича акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари

23 июл 2018
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati
акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши

Йиғилиш ўтказилган жой: Навоий шахри, 17б кичик туман.
Йиғилиш ўтказилган сана: 2018 йил 29 июн, соат 16-00.
Йиғилиш тури: Йиллик.
Жамият томонидан чиқарилган жами акциялар сони 5 707 600 донани ташкил қилади, шундан:
Эгасининг номи ёзилган оддий акциялар – 5 707 600 дона.
Йиғилишга қатнашганлар:
Д.Ф.Елмуратов– Навоий шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, ҳокимият вакили (29.06.2018 йилдаги №01-02/-607-сонли ишончномага асосан) 3 739 100 дона оддий акциялар эгаси 65,51 фоиз овоз бериш ҳуқуқи билан.
Ж.Юсупов – “Навоий ИЭС” АЖ вакили (29.06.2018 йилдаги №5/920-сонли ишончномага асосан) 300 000 дона оддий акциялар эгаси 5,26 фоиз овоз бериш ҳуқуқи билан.
А.Ахмедов – “Қизилқумцемент” АЖ вакили (28.06.2018 йилдаги №IA-06-40/1538-сонли ишончномага асосан) 400 000 дона оддий акциялар эгаси 7,01 фоиз овоз бериш ҳуқуқи билан.
М.Жабборов – “Навоийазот” АЖ вакили (29.06.2018 йилдаги №01-02/6869-сонли ишончномага асосан) 400 000 дона оддий акциялар эгаси 7,01 фоиз овоз бериш ҳуқуқи билан.
Ж.Нуриддинов – “Навоий ҲЭТК” АЖ вакили (28.06.2018 йилдаги №5/3321-сонли ишончномага асосан) 100 000 дона оддий акциялар эгаси 1,75 фоиз овоз бериш ҳуқуқи билан.
1. Кузатув кенгаши аъзоси О.Я.Худоёров, А.И.Ахмедов ва Р.Солиев.
2. Ижроия органи рахбари ва меҳнат жамоаси аъзолари:
А.А.Турсунов - Бошқарув раиси
Р.М.Норова - Бош ҳисобчи в.б
Р.Хамрақулов - Бошқарув раиси ўринбосари
5. Тафтиш комисияси аъзолари:
М.Рўзиматов - Тафтиш комиссияси аъзоси
6. Аудиторлик ташкилоти:
Ю.Шарипов - “AFROSIYOB AUDIT STANDART” МЧЖ рахбари

“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” АЖ жами овоз берувчи акциялари 5 707 600 донадан иборат. Рўйхатга олиш жараёнида жамиятнинг 4 939 100 дона акция эгаси рўйхатга олиниб йиғилиш кворуми 86,54 фоизни ташкил қилади (Саноқ комиссиясининг баёни).

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан, Кузатув кенгаши аъзоси О.Худоёров акциядорларнинг умумий йиғилишини очиқ деб эълон қилди ва йиғилишда овоз бериш бўйича қуйидагича таклиф билдирди:
- йиғилиш ишчи органи (раёсат ва котибият)ни, саноқ комиссияси таркибини сайлаш ва йиғилиш регламентни тасдиқлаш – очиқ овоз бериш орқали қарор қабул қилиш;
- йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича – ёпиқ (бюллетен асосида) овоз бериш орқали қарор қабул қилиш;
- Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича – кумулятив овоз бериш орқали қарор қабул қилиш.
Билдирилган таклифлар овозга қўйилди:
Овоз бериш натижалари: Ёқлаганлар 100 % , қаршилар – йўқ, бетарафлар – йўқ.
Умумий йиғилиш қарор қилади:
Қуйидаги тартибда овоз бериш тасдиқлансин:
- йиғилиш ишчи органи (раёсат ва котибият)ни, саноқ комиссияси таркибини сайлаш ва йиғилиш регламентни тасдиқлаш – очиқ овоз бериш орқали қарор қабул қилинсин;
- йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича, Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш масаласидан ташқари – ёпиқ (бюллетен асосида) овоз бериш орқали қарор қабул қилинсин;
- Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича – кумулятив овоз бериш орқали қарор қабул қилинсин.
Кузатув кенгаши аъзоси О.Я.Худоёров йиғилишни ўтказиш учун умумий йиғилиш ишчи органи – Раёсат ва котибиятни сайлаб олиниши зарурлиги тўғрисида айтиб ўтди. Беш кишидан иборат йиғилиш раёсатини ва раёсат таркибига қуйидаги акциядорларни сайлаш таклифи билдирилди:
1. Кузатув кенгаши аъзоси О.Я.Худоёров - йиғилиш раислигига;
2. Навоий шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Елмуратов Диёржон Файзуллаевич;
3. Кузатув кенгаши аъзоси А.И.Ахмедов;
4. Кузатув кенгаши аъзоси Р.Н.Солиев
5. Жамият бошқарув раиси А.А.Турсунов.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди:
Овоз бериш натижалари: Ёқлаганлар 100 % , Қаршилар – йўқ, Бетарафлар – йўқ.
Акциядорлар умумий йиғилиши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Йиғилиш раёсати қуйидаги таркибда тузилиши тасдиқлансин:
1. Кузатув кенгаши аъзоси О.Я.Худоёров - йиғилиш раислигига;
2. Навоий шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Елмуратов Диёржон Файзуллаевич;
3. Кузатув кенгаши аъзоси А.И.Ахмедов;
4. Кузатув кенгаши аъзоси Р.Н.Солиев
5. Жамият бошқарув раиси А.А.Турсунов.
Умумий йиғилиш баённомасини юритиш учун йиғилиш котибиятига жамият қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси А.Аминовни сайлаш таклифи билдирилди.
Билдирилган таклиф овозга қуйилди:
Овоз бериш натижалари: Ёқлаганлар 100 % , Қаршилар – йўқ, Бетарафлар – йўқ.
Акциядорлар умумий йиғилиши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
А.Аминов йиғилиш котибиятига сайлансин.
Кузатув кенгашининг 2018 йил 07 июндаги 3-сонли йиғилиш қарорига асосан йиғилиш ишини ташкил қилиш, овозларни санаш учун Саноқ комиссиясига сайлаш учун қуйидаги номзодлар билдирилди:
1. А.Омонова-жамият коммунал тўловлар ҳисобчиси (саноқ комиссия раиси);
2. З.Ахмедова – котиба (саноқ комиссияси аъзоси);
3. С.Ҳамидова – хазиначи (саноқ комиссияси аъзоси).
Билдирилган таклиф овозга қуйилди:
Овоз бериш натижалари: Ёқлаганлар 100 % , Қаршилар – йўқ, Бетарафлар – йўқ.
Умумий йиғилиш қарор қилади:
Саноқ комиссияси қуйидаги таркибда тузилиши тасдиқлансин:
1. А.Омонова – жамият коммунал тўловлар ҳисобчиси (саноқ комиссия раиси);
2. З.Ахмедова – котиба (саноқ комиссияси аъзоси);
3. С.Ҳамидова – хазиначи (саноқ комиссияси аъзоси).

Йиғилиш раиси йиғилиш регламентини тасдиқлаш бўйича қуйидагича таклиф билдирди:
Саволлар ёзма кўринишда ва котибият орқали берилиши.
Йиғилишда чиқиш қилиш учун ҳам котибиятга мурожаат қилиниши.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан асосий маърузалар учун - 5, 10 дақиқа.
Мунозаралар учун 3-дақиқа.
Маълумотлар, саволларга жавоб бериш учун – 5 дақиқа.
Овоз бериш ва бюллетенларни йиғиш учун - 10 дақиқа.
Овоз бериш якунидан сўнг танаффус -15 дақиқа.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди:
Овоз бериш натижалари: Ёқлаганлар 100 % , Қаршилар – йўқ, Бетарафлар – йўқ.
Умумий йиғилиш қарор қилади:
Акциядорларнинг умумий йиғилишини қуйидаги тартибда олиб бориш тасдиқлансин:
Саволлар ёзма кўринишда ва котибият орқали берилади.
Йиғилишда чиқиш қилиш учун ҳам котибиятга мурожаат қилинади.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан асосий маърузалар учун - 5, 10 дақиқа.
Мунозаралар учун - 3дақиқа.
Маълумотлар, саволларга жавоб бериш учун – 5 дақиқа.
Овоз бериш ва бюллетенларни йиғиш учун - 10 дақиқа.
Овоз бериш якунидан сўнг танафус -15 дақиқа.

Йиғилиш раиси сўзга чиқиб, “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” АЖ кузатув кенгаши томонидан тайёрланган ва Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг openinfo.uz ҳамда navoiy savdo kompleks.uz веб-сайтлари орқали эълон қилинган умумий йиғилиш кун тартибини ўқиб эшиттирди.



К У Н Т А Р Т И Б И Д А:

1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида
2. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2017 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг 2018 йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида.
3. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2017 йил фаолияти якунлари бўйича бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
4. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2017 йил якуни бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳамда 75 185,5 минг сўм соф фойдани 5 фоизини 3 760,0 минг сўмни захира фондига, 29 280,8 минг сўмни Кузатув кенгаши, бошқарув раисини рағбатлантиришга қолган 56,06 фоизи 42 144,7 минг сўмни жамиятни ривожлантиришга қолдириш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.
5. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2017 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва унинг 2018 йил учун янги таркибини сайлаш тўғрисида.
6. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
7. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2017 йил фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, 2018 йил учун “AFROSIYOB AUDIT STANDART” МЧЖ аудиторлик ташкилоти ва унинг хизмат хақи миқдори чегараси 10 000,0 минг. сўм этиб белгилаш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.
8. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг янги таҳрирдаги уставини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
9. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Бош директорини сайлаш тўғрисида.
10. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati томонидан кўрсатиладиган ҳомийлик масалаларини кўриб чиқиш ва Кузатув кенгаши ваколатига бериш тўғрисида.
11. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув кенгаши ва Бош директорини бинес-режа кўрсаткичларини бажарилиши бўйича мукофотлаш масаласини кўриб чиқиш ҳамда “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” акциядорлик жамиятининг БОШҚАРУВ ВА НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш
Кун тартибидаги масалаларни мухокама қилишдан олдин Саноқ комиссияси кумулиятив овоз бериш ва овоз бериш бюллетенини тўлдириш қоидалари билан таништирди.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича Кузатув кенгаши аъзоси А.Ахмедов сўзга чиқиб, Кузатув кенгашининг 2017 йилда бажарилган ишлари тўғрисида ахборот берди.
Ҳисоботда, “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” АЖ Кузатув кенгаши 2017 йил давомида жамиятнинг фаолиятига умумий рахбарлик қилиб келганлиги айтиб ўтилиб, Кузатув кенгаши томонидан йил давомида 6 марта кенгаш йиғилишлари ўтказилганлиги ва йиғилишларда Республикамиз қонунчилигида ва жамият Уставида белгиланган ваколатлари доирасидаги масалалар кўриб чиқилиб тегишли қарорлар қабул қилинганлиги маълум қилинди.
Бундан ташқари жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш якунлари тўғрисида маълумотлар берилди. Жумладан, акциядорларнинг 2016 йил 29 майдаги 1-сонли умумий йиғилиш қарорларига асосан “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” АЖда 2016 йил 30 июндан бошлаб Корпоратив бошқарув кодекси жорий қилинган.
Кодекс тавсияларини жорий этиш мониторингини амалга ошириш учун Кузатув кенгаши томонидан жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича Кузатув кенгашининг 2018 йил 29 июндаги 4-сонли қарори билан “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” АЖнинг 2018 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якуни бўйича Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш “Promstroy-audit” МЧЖ томонидан амалга оширилиши белгиланган.
“Promstroy-audit” МЧЖ томонидан жамиятда Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш Ўз.Рес. Давлат Рақобат Қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий-маориф маркази томонидан 2016 йил 25 июлда тасдиқланган Саволномага асосан хулоса олиниши лозим.
Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
2 “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2017 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг 2018 йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар”-4 939 100 та овоз, 100 фоиз; Қаршилар”-йўқ; “ Бетарафлар”- йўқ.

Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2017 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича жамият бошқарув раиси А.Турсунов жамиятнинг 2017 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якунлари ва бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисида ҳисобот берди.
Жумладан, «NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI» акциядорлик жамияти фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллиштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1326-сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 авгусдаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 253-сонли қарори хамда Узбекистон Республикаси Президенти томонидан чикарилган Қарорлар, Фармонлар ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан кабул килинган меъёрий хужжатлар асосида ташкил этилган.
«NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI»масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2012 йил 20 ноябрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорига асосан, жамият акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди.
Жамиятда бугунги кунда штат жадвали асосида 36 нафар ходим фаолият юритади.
Республика деҳқон, буюм бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, улар томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари ва ҳажмларини кенгайтириш, савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш, аҳолига хизмат кўрсатиш даражасини ошириш ва савдо қилиш шароитларини яхшилашда жамият фаол иштирок этмокда.
Асосий диққат эътибор бозорлар ва савдо комплексларини тартибга солувчи қабул қилинган қарорлар ва ҳукукий нормаларнинг барча тадбиркорлар томонидан бажарилишини таъминлашда ва тадбиркорликни ривожлантиришга ички бозорни тулдиришда уларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишларига шарт-шароитлар яратишга қаратилади.
«NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI» акциядорлик жамиятида бугунги кунда 867 нафардан иборат тадбиркорлар фаолият юритиб келмоқда.
Навоий вилоят ҳокимининг 2017 йил 15 мартдаги “Вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги Қ-69-сонли қарорига жорий қилинган янги ставкалар асосида савдо комплекси худудидаги бино ва иншоатлар мулкдорларига хизматлар кўрсатилиб, ундириладиган мажбурий хизматлар ижара тўловлари кадастр ҳужжатида кўрсатилган эгалланган ер майдонидан келиб чиқиб тўловлар ундирилмоқда.
Жамиятни дебиторлик қарзлардорлиги 01.01.2017 йил ҳолатига 401 699,2 минг сўмни ва 31.12.2017 йил ҳолатига 244 881,1 минг сўм ташкил қилади.
Жамиятни кредиторлик қарзлари 01.01.2017 йил ҳолатига 650420,80 минг сўмни ва 31.12.2017 йил ҳолатига 109 651,1 минг сўмни ташкил қилади.
Жамиятни таъсис ҳужжатларига мувофиқ корхонанинг Низом жамгармаси 5707600,0 минг сўм (таъсисчиларни улуши) .
Қўшилган капитал 134 346,9 минг сўм (балансда 271 072,6 минг сўм),
Жамиятни резерв капитали 326 802,9 минг сўм (жамият балансида 227151,2 минг сўм).
Жамиятни тақсимланмаган фойдаси 75 185,5 минг сўмдан иборат.
Жамиятнинг 2017 йил бизнес режани бажарилиши тўғрисида.
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” АЖ томонидан жамият инфратузилмасидан фойдаланилганлик ва ижарадан ҳамда коммунал хизматлардан кўрсаткичлар режаси 2017 йил учун қуйидагича бўлган:



Кўрсаткичлар номлари ў.б Бизнес режа бўйича Ҳақиқатда Фарқи
Кам ошиқ
1 Бозор худудидаги савдо нуқталардан фойдаланганлик учун йиғим м. сўм 2289744 2662324,4 0 372580,4
2 Телефон аксесуарлари савдо нуктаси м.сум 24000,00 0 24000 0
3 Мактаб бозори савдо нуктаси Шартнома 4000,0 16473 0 12473
Жами ижарадан тушум 2317744 2678797,4 0 385053,4
4 Автотураргохдан тушум м.сум 100028 73046,1 26981,9
5 Металлом М.сум 0 5582,9 0 5582,9
6 жами 2417772,1 50981,9 404072

Жамиятнинг 2017 йил электр энергияси,ичимлик суви, окова сув ҳамда ахлатларни чиқариш иш ҳақилари учун режалаштирилган харажатлар қуйидагилардан иборат.



Харажатлар номлари ў.б Бизнес режа бўйича Ҳақиқатда Фарқи
Кам ошиқ
1 Электр энергия м. сўм 10850 60968,1 50118,1
2 Ичимлик суви учун м. сўм 18000 14809,9 3190,1
3 Окова сув учун м. сўм 914 351,1 562,9
4 Ахлат чикариш учун м. сўм 7200 10065,0 2865
5 И/Ч ходимлари иш хаки фонди ЯИТ билан бир. м. сўм 589938,4 550574,2 39364,2
6 Маъмурий харажатлар хамда кредитор карзлар коплашга м. сўм 389000 589997,9 200997,9
7 3,5% ажратма м. сўм 81121,2 94423,6 13302,4
8 Махаллий бюджетга 50% м. сўм 1136941,5 1301696,2 164754,7
9 Каттий солик м. сўм 75018,4 43674,4 31344
10 Рухсатнома йигими м. сўм 25006 29116,2 4110,2
Жами харажатлар м. сўм 2333989,5 2695677 74461,2 436148,3
Жамият томонидан 2017 йил давомида махсулот сотишдан тушум 2765279,2 минг сум, Молиявий фаолият бошка даромадлари 5582,9 минг сумни давр харажатлар 1393980,4 минг сумни, маъмурий харажатлар 386809,1 минг сумни ва бошка операцион харажатлар 1007171,3 минг сумни ва фойдадан бошка соликлари 1301696,3 минг сумни ташкил этади. Жамиятнинг олган соф фойдаси 75185,5 минг сумни ташкил этади.
Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
3. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2017 йил фаолияти якунлари бўйича бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” - 4 939 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ; “ Бетарафлар”- йўқ.

Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2017 йил фаолияти якунлари бўйича бошқарув раисининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.
2.1. Жамият ижроия органи (А.Турсунов)га:
- харажатларни қисқартириш, бизнес режа кўрсаткичларидан ортиқча харажатлар амалга оширилишига йўл қўйилмасин;
- жамиятда бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилишига жамият ижроия органи шахсан масъул эканлиги, бу борада барча масъул бўлинма рахбарлари жавобгарлиги мавжудлиги кўрсатиб ўтилсин.

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича Бош ҳисобчиси в.б Р.Норова сўзга чиқиб, “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” АЖ нинг 2017 йил якуни бўйича бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари асосида тайёрланган бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари (фойда ва зарарлари) ҳисоботлари тўғрисида ахборот берди.
Миллий стандартлар бўйича молиявий ҳисоботлар (кўчирма):
2018 йил 1 январ ҳолатида қуйидаги иқтисодий кўрсаткичларга эришилган
Актив бўйича:
Асосий воситалар қолдиқ қиймати 5 657 659,60 минг сўм
Узоқ муддатли инвестициялар, жами 4 408,0 минг сўм
Товар моддий захиралари 48 795,61 минг сўм
Келгуси давр харажатлари 18 301,57 минг сўм
Дебиторлар, жами 257 066,73 минг сўм
Пул маблағлари жами 3 563,10 минг сўм
Баланс активи бўйича жами 5 989 794,61 минг сўм
Пассив бўйича:
Устав капитали 5 707 600,0 минг сўм
Резерв капитали 10 788,15 минг сўм
Тақсимланмаган фойда 75 185,5 минг сўм
Жорий мажбуриятлар, жами 196 220,96 минг сўм
Баланс пассиви бўйича жами 5 989 794,61 минг сўм
Молиявий натижалар Даромадлар Харажатлар
Махсулот(товар, иш ва хизмат)ларни
сотишдан тушум 2 765 279,20 минг сўм
Махсулотларни сотишнинг ялпи фойдаси 2 765 279,20 минг сўм
Давр харажатлари 1 393 980,4 минг сўм
Молиявий фаолият бўйича даромадлар 5 582,9 минг сўм
Асосий фаолиятнинг фойдаси 1 376 881,90 минг сўм
Солиқ тўлангунга қадар фойда 376 881,9 минг сўм
Фойда солиғи 1 301 696,2 минг сўм
Бошқа солиқлар 0,0 минг сўм
Соф фойда 75 185,5 минг сўм
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 32-моддасига асосан, жамиятда жамият уставида назарда тутилган, аммо унинг устав фондининг (устав капиталининг) ўн беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда захира фонди ташкил этилади. Жамиятнинг захира фонди жамият уставида белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойдадан ҳар йилги мажбурий ажратмалар орқали шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмаларнинг миқдори жамият уставида назарда тутилади, аммо бу миқдор жамият уставида белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойданинг беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг захира фонди жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.
Жамиятнинг захира фондидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш мумкин эмас.
Жамият уставида бошқа фондларни ташкил этиш назарда тутилиши мумкинлиги белгиланган.
Кузатув кенгашининг 07.06.2018 йилдаги йиғилишида Жамият томонидан олинган 75 185,5 минг сўм соф фойдани 5 фоизини 3 760,0 минг сўмни захира фондига, 29 280,8 минг сўмни Кузатув кенгаши, бошқарув раисини рағбатлантиришга қолган 56,06 фоизи 42 144,7 минг сўмни жамиятни ривожлантиришга қолдириш тўғрисида тавсия киритган.
Йиғилиш раиси кун тартибидаги масалага ўз муносабатини билдириб, ҳақиқатдан ҳам жамиятга янги технологияларни жорий қилиш учун пул маблағлари зарурлигини инобатга олиб олинган 75 185,5 минг сўм соф фойдани 5 фоизини 3 760,0 минг сўмни захира фондига, 32,07 фоизи 24 113,6 минг сўмни Кузатув кенгаши, бошқарув раиси ва Кузатув кенгаши котибини рағбатлантиришга қолган 62,93 фоизи 47 311,9 минг сўмни жамиятни ривожлантиришга қолдириш таклиф этилди (бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар ҳисоботлари илова қилинади).
Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
4. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2017 йил якуни бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳамда 75 185,5 минг сўм соф фойдани 5 фоизини 3 760,0 минг сўмни захира фондига, 29 280,8 минг сўмни Кузатув кенгаши, бошқарув раиси ва Кузатув кенгаши котибини рағбатлантиришга қолган 56,06 фоизи 42 144,7 минг сўмни жамиятни ривожлантиришга қолдириш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” - 4 939 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ “Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
4. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2017 йил якуни бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.
4.1. Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича 75 185,5 минг сўмлик соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин;
Соф фойданинг 5 фоизи 3 760,0 минг сўмни захира фондига, 32,07 фоизи 24 113,6 минг сўмни Кузатув кенгаши (Кузатув кенгаши раисига энг кам иш ҳақининг 25 баробари, аъзоларига 20 баробари миқдорида), бошқарув раиси (энг кам иш ҳақининг 20 баробари миқдорида) ва Кузатув кенгаши котибини (энг кам иш ҳақининг 15 баробари миқдорида) рағбатлантиришга, қолган 62,93 фоизи 47 311,9 минг сўмни жамиятни ривожлантиришга қолдирилсин.

Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича Тафтиш комиссияси аъзоси М.Рўзиматов сўзга чиқиб, “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” АЖнинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини таништирди.
Тафтиш комиссиясининг ҳисоботида 2017 йилга қабул қилинган бизнес-режа бўйича тафтиш тўлиқ баён қилинган. Ҳисоботда бизнес-режа бажарилиши ва харажатлар, жамият бухгалтерия баланси таҳлили тўғрисида маълумот берилди.
Жумладан, Жамиятни дебиторлик қарзлардорлиги 01.01.2017 йил ҳолатига 401 699,2 минг сўмни ва 31.12.2017 йил ҳолатига 244 881,1 минг сўм ташкил қилади.
Жамиятни кредиторлик қарзлари 01.01.2017 йил ҳолатига 650420,80 минг сўмни ва 31.12.2017 йил ҳолатига 109 651,1 минг сўмни ташкил қилади.
Жамиятни таъсис ҳужжатларига мувофиқ корхонанинг Низом жамгармаси 5707600,0 минг сўм (таъсисчиларни улуши) .
Қўшилган капитал 134 346,9 минг сўм (балансда 271 072,6 минг сўм),
Жамиятни резерв капитали 326 802,9 минг сўм (жамият балансида 227151,2 минг сўм).
Жамиятни тақсимланмаган фойдаси 75 185,5 минг сўмдан иборат.
Бундан ташқари ҳисоботда, жамиятда бухгалтерия баланси счётлари таҳлили, умумий молиявий натижалар акс эттирилганлиги кўрсатиб ўтилган ва “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” акциядорлик жамиятининг 2017 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботи унинг молиявий аҳволини ҳаққоний акс эттириши таъкидланган.
Кун тартибидаги масала юзасидан Кузатув кенгаши аъзоси О.Худоёров сўзга чиқиб, 2018 йил учун тафтиш комиссиясини чнги таркибини сайлаб олиш лозимлигини билдирди.
Навоий шаҳар ҳокимлигидан тафтиш комиссиясига шаҳар Молия бўлими бошлиғи ўринбосари М.Рўзиматов номзоди таклиф этилганлигини ҳамда ушбу номзодга акциядорлардан ўз муносабатларини билдиришларини сўради.
Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
5. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2017 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва унинг 2018 йил учун янги таркибини сайлаш тўғрисида.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар”- 4 939 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар”- йўқ; “ Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши



ҚАРОР ҚИЛАДИ:
5. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2017 йил якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.
5.1. Тафтиш комиссиясига Навоий шаҳар Молия бўлими бошлиғи ўринбосари М.Рўзиматов номзоди тасдиқлансин.

Кун тартибидаги олтинчи масала бўйича Кузатув кенгаши аъзоси А.Ахмедов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги» Қонунининг талабларига мувофиқ Навоий шаҳар ҳокимлиги ва “Навоий ҲЭТК” АЖ томонидан Кузатув кенгашига номзодлар кўрсатиш бўйича таклифлар билдирилганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 76-моддасига асосан Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилиши белгиланганлигини маълум қилди..
Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
6 “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
Кузатув кенгаши аъзолигига таклиф этилган номзодлар:


1.
Елмуратов Диёржон Файзуллаевич - Навоий шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари
2. Ахмедов Ахтам Икромович - “Qizilqumsement” АЖ акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими мутахассиси
3. Худоёров Отабек Якубович - “Navoiy IES” АЖ умумий масалалар бўйича директори.
4. Солиев Рустам Нусратович - “Навоийазот” АЖ акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари
5. Нуриддинов Жахонгир Нуриддинович - “Навоий ҲЭТК” АЖ корпоратив бўлими бошлиғи
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” - 24 695 500 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ “Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
5. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув кенгашига қуйидагилар сайланган деб ҳисоблансин (Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилди).


1.
Елмуратов Диёржон Файзуллаевич - Навоий шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари
2. Ахмедов Ахтам Икромович - “Qizilqumsement” АЖ акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими мутахассиси
3. Худоёров Отабек Якубович - “Navoiy IES” АЖ умумий масалалар бўйича директори.
4. Солиев Рустам Нусратович - “Навоийазот” АЖ акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари
5. Нуриддинов Жахонгир Нуриддинович - “Навоий ҲЭТК” АЖ корпоратив бўлими бошлиғи

Кун тартибидаги еттинчи масала бўйича “AFROSIYOB AUDIT STANDART” МЧЖ рахбари Ю.Шарипов сўзга чиқиб, 2017 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якуни бўйича жамият ташқи аудитори хулосалари билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди.
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” АЖнинг 2017 йил молиявий-ҳўжалик фаолияти якуни бўйича молиявий ҳисоботларини миллий ва халқаро стандартлар бўйича аудитдан ўтказиш “AFROSIYOB AUDIT STANDART” МЧЖ (10.09.2014 йилда №00726-сонли лицензия берилган. аудитори Ю.Шарипов) аудиторлик ташкилоти томонидан амалга оширилган.
“AFROSIYOB AUDIT STANDART” МЧЖнинг 2018 йил 30 апрелдаги хулосаларига кўра “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” АЖ томонидан 2017 йил давомида амалга оширилган барча молиявий операциялар Республикамизда белгиланган қонун хужжатлари талабларига ва молиявий ҳисоботларнинг миллий стандартларига мувофиқ келиши кўрсатилган ҳамда ижобий хулоса берилган (хулосалар илова қилинади).
Жамият Кузатув кенгашининг 2018 йил 7 июндаги йиғилишида 2018 йил учун ташқи аудитни ўтказиш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг
энг кўп миқдори бўйича “Асл Молия Таҳлил” МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлаб олиниб унга 10 000,0 минг тўлаш тўғрисида акциядорлар умумий йиғилишига тавсия берилган.
Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
7. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2017 йил фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, 2018 йил учун “Aсл Молия Таҳлил” МЧЖ аудиторлик ташкилоти ва унинг хизмат хақи миқдори чегараси 10 000,0 минг. сўм этиб белгилаш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” – 4 939 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ “Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
7. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2017 йил фаолияти якуни юзасидан “AFROSIYOB AUDIT STANDART” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг текширув хулосаси маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин.
7.1. Жамиятнинг 2018 йил учун ташқи аудитори этиб “Aсл Молия Таҳлил” МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлаб олинсин ва унинг хизмат хақи миқдори чегараси 10 000,0 минг. сўм этиб белгилансин.

Кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича Кузатув кенгаши аъзоси О.Худоёров сўзга чиқиб, жамият устави “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига жавоб бермаслиги сабабли янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш таклифини киритди ва янги таҳрирдаги устав билан йиғилиш иштирокчиларини батафсил таништириб ўтди.
Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
8. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг янги таҳрирдаги уставини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” - 4 939 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ “Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
8. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг янги таҳрирдаги устави қабул қилинсин ва тасдиқлансин.
8.1. Жамият ижроия органи (А.Турсунов);
Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин ва тегишли органларга ҳисобга қўйилишини таъминласин.

Кун тартибидаги тўққизинчи масала бўйича Кузатув кенгаши аъзоси О.Худоёров сўзга чиқиб, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 79-моддаси ва жамият Устави ҳамда Ижроия органига номзодларни танлаш Регламенти талабларига биноан Жамият “бош директори” лавозимига хозирги кунда бошқарув раиси лавозимида фаолият юритаётган Турсунов Акрам Ашурович номзод сифатида белгиланганлиги ва акциядорларнинг умумий йиғилиши муҳокамасига киритиш учун тавсия қилинганлиги маълум қилинди.
Ушбу масала муҳокамасидан сўнг қуйидаги таклиф билдирилди:
9. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Бош директорини сайлаш тўғрисида.
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” - 4 939 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ “Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
9. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Бош директори этиб Турсунов Акрам Ашурович номзоди тасдиқлансин.
9.1. Жамият Бош директори (А.Турсунов);
Жамият Ижроия органи рахбарини ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси 2018 йил 1 июлдан 2019 йил 1 июлгача узайтирилганлиги сабабли Кузатув кенгаши билан меҳнат шартномасини тузиш топширилсин.

Кун тартибидаги ўнинчи масала бўйича жамият Бошқарув раиси А.Турсунов сўзга чиқиб жамият томонидан вилоят миқёсида ўтказиладиган ҳар хил тадбирларда иштирок этиш, эҳтиёжманд ва ногирон болаларни қўллаб қувватлаш мақсадида бир йилга 50 000,0 минг сўм миқдорида хайрия ишларини амалга ошириш учун жамиятдан пул маблағларини режалаштиришда амалий ёрдам сўради.
Кузатув кенгаши аъзоси О.Худоёров сўзга чиқиб ижроия органи томонидан таклиф этилган тадбирларда иштирок этиш учун бир йилга 50 000,0 минг сўм ажратиш таклифини киритди.
10. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati томонидан кўрсатиладиган ҳомийлик масалаларини кўриб чиқиш ва Кузатув кенгаши ваколатига бериш тўғрисида
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” - 4 939 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ “Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
10. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati томонидан кўрсатиладиган хайрия тадбирлари учун бир йилга 50 000,0 минг сўмгача рухсат берилсин.

Кун тартибидаги ўн биринчи масала бўйича жамият бошқарув раиси сўзга чиқиб, жамият ижроия органи томонидан ишлаб чиқилган “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” акциядорлик жамиятининг “БОШҚАРУВ ВА НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ тўғрисида”ги Низом лойиҳаси билан йиғилиш иштирокчиларини таништириб ўтди ва тасдиқлаб бериш таклифи киритилди.
11. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув кенгаши ва Бош директорини бинес-режа кўрсаткичларини бажарилиши бўйича мукофотлаш масаласини кўриб чиқиш ҳамда “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” акциядорлик жамиятининг БОШҚАРУВ ВА НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш
Билдирилган таклиф овозга қўйилди.
“Ёқлаганлар” - 4 939 100 та овоз, 100 фоиз; “Қаршилар” - йўқ “Бетарафлар”- йўқ.
Кун тартибидаги масала юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
11. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” акциядорлик жамиятининг “БОШҚАРУВ ВА НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ тўғрисида”ги Низом тасдиқлансин.

Йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.
Шундан сўнг жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ёпиқ деб эълон қилинди.

ЭМИТЕНТНИНГ 2017 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ЙИЛЛИК ҲИСОБОТИ
Эмитентнинг ҳисоботни тасдиқлаган органи “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati акциядорлари умумий йиғилиши_______________________
Ҳисоботни тасдиқлаш санаси 2018 йил 29 июн______________________________________________________________________________________
1. ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ
Тўлиқ: “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati
Қисқартирилган: “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” АЖ
Биржа тикерининг номи:*

2. АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ
Жойлашган ери: Навоий вилояти, Навоий шаҳри, 17б кичик туман
Почта манзили: 210100, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, 17б кичик туман
Электрон почта манзили:*
navoiysavdokompleksi@inbox.uz,

Расмий веб-сайти:*
www.savdokompleks.uz.

3. БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ
Хизмат кўрсатувчи банкнинг номи: Саноат Қурилиш банк Навоий вилоят филиали
Ҳисоб рақами: 20210000104288879001
МФО: 00207
4. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА ИДЕНТИФИКАЦИЯ РАҚАМЛАРИ:
рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан берилган: 1314
солиқ хизмати органи томонидан берилган (СТИР): 204718362
давлат статистика органи томонидан берилган рақамлар:
МШТ: 144
КТУТ: 19256328
ХХТУТ: 71270
МҲОБТ: 1712401
5. ЭМИТЕНТНИНГ МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ ҲОЛАТИ КЎРСАТКИЧЛАРИ**

Устав капиталининг рентабеллик коэффициенти:
Умумий тўловга лаёқатлиликни қоплаш коэффициенти:
Мутлақ ликвидлилик коэффициенти:
Ўз маблағларининг жалб қилинган маблағларига нисбати коэффициенти:
Эмитентнинг ўз маблағларининг қарз маблағларига нисбати:
6. ҲИСОБОТ ЙИЛИДА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БЎЙИЧА
ҲИСОБЛАНГАН ДАРОМАДЛАР МИҚДОРИ
Оддий акциялар бўйича*

бир дона акцияга сўмда: 2017 йил якуни бўйича акцияларга дивидендлар ҳисобланмаган
бир дона акциянинг номинал қийматига фоизда:
Имтиёзли акциялар бўйича*

бир дона акцияга сўмда:
бир дона акциянинг номинал қийматига фоизда:
Бошқа қимматли қоғозлар бўйича*

бир дона қимматли қоғозга сўмда:
бир дона қимматли қоғознинг номинал қийматига фоизда:
7. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БЎЙИЧА ДАРОМАДЛАРНИ ТЎЛАШ ЮЗАСИДАН МАВЖУД ҚАРЗДОРЛИК
Оддий акциялар бўйича*

ҳисобот даври якуни бўйича (сўмда): 2017 йил якуни бўйича акцияларга дивидендлар ҳисобланмаганлиги сабабли қарздорлик мавжуд эмас
олдинги даврлар якуни бўйича (сўмда):
Имтиёзли акциялар бўйича*

ҳисобот даври якуни бўйича (сўмда):
олдинги даврлар якуни бўйича (сўмда):
Бошқа қимматли қоғозлар бўйича*

ҳисобот даври якуни бўйича (сўмда):
олдинги даврлар якуни бўйича (сўмда):
8. МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ (ИЖРОИЯ ОРГАНИНИНГ) ШАХСИЙ ТАРКИБИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
№ Ўзгариш санаси Ф.И.Ш. Лавозими Эмитентнинг қарор қабул қилган органи Сайланган (тайинланган) / таркибдан чиқарилган (бўшатилган, ваколатларининг муддати тугаган)
қарор қабул қилинган сана вазифага киришиш санаси
1 29.06.2017 29.06.2017 Раджабов А.Р Кузатув кенгаши аъзоси Акциядорлар умумий йиғилиши сайланган
2 29.06.2017 29.06.2017 Ахмедов А.И Кузатув кенгаши аъзоси Акциядорлар умумий йиғилиши Сайланган
3 29.06.2017 29.06.2017 Худоёров О.Я Кузатув кенгаши аъзоси Акциядорлар умумий йиғилиши Сайланган
4 29.06.2017 29.06.2017 Солиев Р.Н Кузатув кенгаши аъзоси Акциядорлар умумий йиғилиши Сайланган
5 29.06.2017 29.06.2017 Иргашева Д.К Кузатув кенгаши аъзоси Акциядорлар умумий йиғилиши сайланган
6 29.06.2017 29.06.2017 Ахатов Н.А Кузатув кенгаши аъзоси Акциядорлар умумий йиғилиши Таркибдан чиқарилган
7 29.06.2017 29.06.2017 Каримов Ж Кузатув кенгаши аъзоси Акциядорлар умумий йиғилиши Таркибдан чиқарилган
8 29.06.2017 29.06.2017 Турсунов А.А Бошқарув раиси Акциядорлар умумий йиғилиши сайланган
9 10.06.2017 10.06

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар:

CЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги ...батафсил

Йиғилиш ўтказилган жой: Навоий шахри, 17б кичик туман. Йиғилиш ...батафсил
А+
А
А-