/ / / Акциядорлар умумий йиғилиши ва қабул қилинган қарорлар

Акциядорлар умумий йиғилиши ва қабул қилинган қарорлар

13 июл 2017
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг 2017 йил 29 июн куни 2016 йил якуни бўйича умумий йиғилиши Навоий шаҳар 17б кичик туманда жойлашган жамият масжлислар залида соат 10-00да бўлиб ўтди.
Жами овоз берувчи акциялар сони 5 775 714 (беш миллион етти юз етмиш беш минг етти юз ўн тўрт) дона.
Йиғилишда иштирок этаётган акциядорлар ва уларнинг вакилларига тегишли овоз берувчи акциялар сони 4 639 100 (тўрт миллион олти юз ўттиз тўққиз минг бир юз) дона.
Йиғилиш кворуми 80,32 фоиз.
Кун тартибига 10та масалалар қўйилган бўлиб, ушбу масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинган.

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР ВА УЛАР ЮЗАСИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОРЛАР:

1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин.

2. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида.
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati саноқ комиссияси сони ва шахсий таркиби қуйидаги тартибда тасдиқлансин.
№ И.Ш.О. лавозими
1 Ш.Каримов “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” AJ бош ҳисобчи ўринбосари
2 З.Ахмедова “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” AJ иш юритувчиси котибаси
3 М.Саматова “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” AJ ҳисобчи-хазиначиси

3 “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2016 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг 2017 йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида;
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2016 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ҳамда жамиятнинг 2017 йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида ҳисоботи тасдиқлансин.
Кузатув кенгаши аъзоларига;
- бизнес-режа кўрсатгичларини бажарилиши тўғрисидаги жамият бошқаруви раисининг, жамият тафтишчиси ҳамда ички аудит хизмати ходимининг ҳар чоракда ҳисоботини эшитишни таъминласин.


4. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2016 йил фаолияти якунлари бўйича бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш;
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2016 йил фаолияти якунлари бўйича бошқарув раисининг ҳисоботи тасдиқлансин.
- бошқарув раиси томонидан 2016 йилда олиб борилган ишлари қониқарли деб топилсин.

5. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2016 йилдаги якуний бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг 3 946,0 минг сўм соф фойдасини жамиятни ривожлантиришга йўналтириш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида;
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2016 йилдаги якуний бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин ҳамда жамиятнинг 3 946,0 минг сўм соф фойдасини 100 фоизи жамиятни ривожлантиришга қолдирилсин.
жамият бош ҳисобчиси А.Рашитовга;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелидаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4720-сонли Фармонига асосан, 2017 йилдан бошлаб йиллик молиявий ҳисоботни нашр этишни ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудитни ўтказишни таъминлаш,
- жамият бухгалтерия балансларини “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида юритилишини таъминлаш,
- жамиятда ҳосил бўлган дебитор ва кредитор қарздорликларни кескин камайтирилишини таъминлаш чораларини кўриш,
- жамият ҳудудида фаолият юритувчи савдо дўконларининг ижара ва коммунал тўловлардан бўлган қарздорликларини жорий йилнинг 1 августига қадар 100 фоиз удирилишини таъминлаш топширилсин.

6. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2016 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва унинг 2017 йил учун таркибини сайлаш тўғрисида;
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2016 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқлансин, тафтиш комиссиясининг 2016 йилдаги фаолияти қониқарсиз деб топилсин ва унинг 2017 йил учун янги таркиби сайлансин.

№ И.Ш.О. лавозими
1 М.Рўзиматов Навоий шаҳар Молия бўлими бошлиғи в.б

- Жамият тафтишчиси М.Рўзиматовга;
- - жамият тафтишчиси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 107-моддасига, “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги низом талаблари ҳамда жамият уставининг 10-моддаси талаблари асосида амалга ошириш,
- жамият молиявий ҳисоботларини Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 12.11.2003 йилда 1209-рақам билан рўйхатга олинган “Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш” Қоидалари асосида юритилишини назорат қилиб бориш,
- тафтиш натижалари юзасидан тузилган хулосани ҳар йил якуни бўйича акциядорлар умумий йиғилишида, ҳар чоракда эса Кузатув кенгаши йиғилишларида ҳисобот бериб боришни таъминласин.

7. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида;
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув Кенгаши аъзолари қуйидаги миқдор ва таркибда тасдиқлансин (Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 76-моддасига мувофиқ, Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилди).


№ И.Ш.О. лавозими ёқлайман қаршиман бетарафман
1 Раджабов Анвар Разоқович Навоий шаҳар ҳокимининг иқтисод бўйича ўринбосари
4 639 100
йўқ
йўқ
2
Ахмедов Ахтам Икромович “Qizilqumsement” АЖ акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими мутахассиси 4 639 100 йўқ йўқ
3 Солиев Рустам Нусратович “Навоийазот” АЖ корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари 4 639 100 йўқ йўқ
4
Худаяров Отабек Якубович “Navoiy IES” АЖ умумий масалалар директори 4 639 100 йўқ йўқ
5
Иргашева Дилафрўз Камоллидиновна “Электрокимёзаводи” ҚК АЖ корпоратив мносабатлар мутахассиси 4 639 100 йўқ йўқ


8. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2016 йил фаолияти якуни юзасидан аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, 2017 йил учун аудиторлик ташкилоти ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида;
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2016 йил фаолияти якуни юзасидан аудиторлик текшируви хулосаси тасдиқлансин.
- “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2017 йил иш фаолиятини ташқи аудит текширувидан ўтказиш учун жамият акциядорлари томонидан олиб борилган музокаралар асосида танлаб, таклиф этилган “HIMOYA-AUDIT” МЧЖ аудит ташкилоти ташқи аудитор этиб тасдиқлансин ҳамда унинг хизмат хақи миқдори чегараси 5 000,0 минг. сўм этиб белгилансин.

9. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Бошқаруви раисини сайлаш тўғрисида.
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Турсунов Акрам Ашурович бир йил муддатга “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг Бошқаруви раиси этиб тайинлансин ҳамда Кузатув кенгаши билан меҳнат шартномаси тузсин.
- жамият бошқарув раиси А.Турсуновга;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли қарорига асосан қўшимча чиқарилган акциялар белгиланган муддатда жойлаштирилмаганлиги ҳамда амалга ошмаган деб топилганлиги сабабли тадбиркорлардан акция сотиб олиш учун тўланган маблағларни белгиланган тартибда қайтарилишини ҳамда акцияларни бекор қилиш чораларини кўриш,
- Кузатув кенгашига ҳар чоракда бизнес-режа кўрсатгичларини бажарилиши тўғрисида ҳисобот бериб боришни,
- эски бўлинмалар ва лавозимларни тугатиш, замонавий халқаро стандартлар ва бозор иқтисодиёти талабларига мос янги бўлинма ва лавозимларни жорий этишни инобатга олган ҳолда, акциядорлик жамиятини бошқариш тузилмасини тубдан қайта ташкил этиш,
- жамият ҳудудида жойлашган савдо дўконлари томонидан тўланаётган ижара ва коммунал тўловларини шартномада кўрсатилган метр квадратларга мослиги бўйича таққослаш ишларини ўтказиш топширилсин ва натижаси юзасидан Кузатув кенгашига ҳисобот берилишини таъминласин.

10. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 01.06.2017 йил ҳолатидаги 582 741,0 минг сўмлик кредиторлик қарзларини тўлаш чораларини кўриш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 01.06.2017 йил ҳолатидаги 582 741,0 минг сўмлик кредиторлик қарзларини тўлаш чоралари кўрилсин.
- жамият бош ҳисобчиси А.Рашитов ҳуқуқшунос Т.Мансуровга;
- ижара ва коммунал тўловлардан ҳосил бўлган 58 000,0 минг сўмни жорий йилнинг 1 августига қадар тўлиқ жамият ҳисоб рақамига ундиришни таъминлаш ёки ундириш имкони бўлмаган ҳолларда хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат этиш топширилсин.
- амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар 10 кунда шаҳар ҳокимлигига маълумот тақдим этиб борсин.

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар:

CЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги ...батафсил

Йиғилиш ўтказилган жой: Навоий шахри, 17б кичик туман. Йиғилиш ...батафсил
А+
А
А-