/ / / Акциядорларнинг 2015 йил якуни буйича умумий йиғилиши

Акциядорларнинг 2015 йил якуни буйича умумий йиғилиши

28 июн 2016
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati
АКЦИЯДОРЛАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ
БАЁННОМАСИ
21 май 2016 йил
бошланиш вақти 10:00 № 1 Навоий шаҳри,
17Б кичик туман


Иштирок этганлар: Н.Ахатов – “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув кенгаши раиси, Навоий шаҳар ҳокими, Кузатув кенгаши аъзолари, акциядорлар ҳамда улар номидан келган вакиллар ва бошқарув органи аъзолари.
___________________________________________________________
(рўйхат олиш қайдномасига асосан)
Жами овоз берувчи акциялар сони 5 730 294 (беш миллион етти юз ўттиз минг икки юз тўқсон тўрт) дона.
Йиғилишда иштирок этаётган акциядорлар ва уларнинг вакилларига тегишли овоз берувчи акциялар сони 4 893 100 (тўрт миллион саккиз юз тўқсон уч минг бир юз) дона.
Йиғилиш кворуми 85,39 фоиз.

Кузатув кенгаши раиси акциядорларнинг навбатдаги 2015 йил якуни бўйича умумий йиғилиши томонидан тасдиқлаш учун қуйидаги таркибда саноқ комиссияси аъзоларини таклиф қилди.
Саноқ комиссияси таркибига таклиф этилган номзодлар:

№ И.Ш.О. лавозими
1 А.Рашитов “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” AJ бош ҳисобчиси
2 Қ.Ражабов “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” AJ назоратчиси
3 З.Ахмедова “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” AJ иш юритувчиси
Йиғилиш раислигига Кузатув кенгаши раиси, Навоий шаҳар Ҳокими Н.Ахатов, йиғилиш котиблигига “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati қимматли қоғозлар мутахассиси А.Аминов номзоди таклиф этилди.
Шундан сўнг акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлашни ва раёсатни сайлаб олиш таклифини киритди. Акциядор А.Рашитов сўзга чиқиб, йиғилишда маърузаларга чиқувчиларга 10 дақиқа, муҳокама учун 5 дақиқа ажратишни, раёсатга Навоий шаҳар Ҳокими Кузатув кенгаши раиси Н.Ахатов, Кузатув кенгаши аъзоси А.Ахмедов, жамият бошқарув раиси в.б Ш.Тоғаев номзодларини таклиф этди.
Кузатув кенгаши раиси юқоридаги 3та масала юзасидан яъни, саноқ комиссияси таркибига, йиғилиш регламентига ва раёсатга бошқа таклифлар ёки эътирозлар бўлмаса очиқ овоз бериш орқали тасдиқлаб беришларини сўради.
Кун тартибидаги ушбу масалалар овозга қўйилди:
Таклиф бир овоздан маъқулланди:
Кузатув кенгаши раиси Н.Ахатов акциядорларнинг 2015 йил якуни бўйича ўтказилаётган акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибини эълон қилди.

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2015 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг 2016 йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида;
2. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2015 йил фаолияти якунлари бўйича бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш;
3. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2015 йилдаги якуний бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг 2 925,0 минг сўм соф фойдасини 100 фоизини жамиятни ривожлантиришга йўналтириш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида;
4. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2015 йил якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва унинг 2016 йил учун таркибини сайлаш тўғрисида;
5. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида;
6. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2015 йил фаолияти якуни юзасидан аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, аудиторлик ташкилоти ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида;
7. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Бошқаруви раисини танлов асосида сайлаш тўғрисида;
8. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;
9. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati структурасини тасдиқлаш тўғрисида;
10. “Акциядорлик жамиятлари фаолиятида корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини ошириш Комиссияси”нинг 21.12.2015 йилдаги йиғилиш баёни орқали тасдиқланган “Корпоратив бошқарув кодекси”ни амалиётга жорий этиш тўғрисида;
11. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги, “Ички назорат тўғрисида”ги, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги ва “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомларни тасдиқлаш тўғрисида;
12. Навоий вилоят хўжалик судининг “Навоий Хумо” МЧЖни таъсисчиликдан чиқариш тўғрисидаги 05.12.2012 йилдаги 21-1205/13414-сонли ҳал қилув қарори ва 21-09-03/2429-Б-сонли ижро варақасини кўриб чиқиш тўғрисида;
13. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.
Кун тартибидаги ушбу масалалар овозга қўйилди:
Таклиф бир овоздан маъқулланди:
1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2015 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг 2016 йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида.

I. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув Кенгаши раиси Н.Ахатов сўзга чиқиб, 2015 йил давомида тўрт маротаба Кузатув кенгаши аъзолари йиғилиши ўтказилган. Ушбу йиғилишларда жамият фаолияти билан боғлиқ ҳамда жамиятни янада ривожлантириш борасида устувор вазифалар белгилаб олинган. Шунингдек, Кузатув кенгаши қарорларига асосан 160 000,0 минг сўмлик акцияларни қўшимча чиқарилувлари амалга оширилиб, олдиндан маълум бўлган акциядорларга ёпиқ обуна орқали жойлаштирилган.
Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон “Акциядорлик жамиятларида замоновий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.2015 йилдаги ПҚ-2340-сон “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.2015 йилдаги ПҚ-2340-сон “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича Кузатув кенгашининг 21.08.2015 йилдаги йиғилиши қарорига асосан номинал қиймати 1 000 сўм 1 623 968 дона 1 623 968, 0 минг сўмлик қўшимча акциялар чиқарилган.
Чиқарилган акцияларнинг 15 фоизи 1 099 735 дона акциялар 0,51 доллардан 560 864,85 минг долларга, 7,15 фоизи 524 233 дона акциялар 1 350 сўмдан 707 714,6 минг сўмга Республика “Тошкент” фонд биржасига очиқ савдога қўйилиши таъминланди.
Йиғилиш иштирокчилари муҳокамасидан сўнг, кун тартибидаги биринчи масала овозга қўйилди:
1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2015 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг 2016 йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида.
Кун тартибидаги ушбу масала овозга қўйилди:
Овоз берилди:
Ёқлайман Қаршиман Бетарафман
4 893 100 та
100 % йўқ
йўқ

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жамият акциядорлари умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2015 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув Кенгаши ҳамда жамиятнинг 2016 йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида ҳисоботи тасдиқлансин.
Кузатув кенгаши аъзоларига;
- бизнес-режа кўрсатгичларини бажарилиши тўғрисидаги жамият бошқаруви раисининг ҳар чоракда ҳисоботини эшитишни таъминлаш.
- ички аудит хизмати ходимининг ҳар чорак якуни бўйича ҳисоботини эшитишни таъминлаш топширилсин.

II. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2015 йил фаолияти якунлари бўйича бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан 2015 йилда жамият фаолиятига раҳбарлик қилган А.Мухитдинов сўзга чиқиб, “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiда олиб борилган ишлари тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди (ҳисобот илова қилинади). Жумладан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.2015 йилдаги ПҚ-2340-сон “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган. Ушбу Қарор ижросини таъминлаш мақсадида жамия Кузатув кенгашининг 21.08.2015 йилдаги қарорига асосан ҳокимият улушини 65,5 фоиздан 51 фоизгача камайтириш мақсадида номинал қиймати 1 000 сўм, 1 623 968 дона 1 623 968,0 минг сўмлик акцияларни қўшимча чиқарилиши амалга оширилган.
Бугунги кунда ушбу чиқарилган акцияларни 15 фоизи 1 099 735 донаси 0,51 доллардан хорижий инвесторларга сотиш мақсадида, қолган 7,15 фоизи 524 233 донаси 1 350 сўмдан маҳаллий инвесторларга сотиш мақсадида Республика “Тошкент” фонд биржасига очиқ савдога чиқарилган.
Бироқ, миллий валютага сотилиши мўлжалланган акциялардан бугунги кунга қадар 34 000,0 минг сўмлиги сотилган холос.
А.Мухитдиновнинг ҳисоботи йиғилиш иштирокчилари муҳокамасидан сўнг, кун тартибидаги иккинчи масала овозга қўйилди:
1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2015 йил фаолияти якунлари бўйича бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш
Кун тартибидаги ушбу масала овозга қўйилди:
Овоз берилди:
Тарафдорлар Қаршилар Бетарафлар
4 893 100 та
100 % йўқ
йўқ


Акциядорлар муҳокамасидан сўнг, жамият акциядорлари умумий йиғилиши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2015 йил фаолияти якунлари бўйича бошқарув раисининг ҳисоботи тасдиқлансин.
- бошқарув раиси томонидан 2015 йилда олиб борилган ишлари қониқарсиз деб топилсин.

III. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2015 йилдаги якуний бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг 2 925,0 минг сўмлик соф фойдасини 100 фоизини жамиятни ривожлантиришга йўналтириш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида.
III. Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан, жамият бош ҳисобчиси А.Рашитов сўзга чиқиб, жамият бошқаруви томонидан жамият даромадлилигини ошириш борасида аниқ чора-тадбирларни амалга оширмаганлиги натижасида ўтган 2015 йил фаолияти натижалари қониқарсиз якунлаганлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, жамиятнинг ўз маблағлари ва мажбуриятлари унинг актив манбаи бўлиб, уларнинг ҳисоб рақамларида акс эттирилиши бухгалтерия ҳисоби тамойилларига мос келиши, жамият бухгалтерия балансининг халқаро талабларга мос ҳолда юритилиши якуний молиявий натижаларнинг тўғри аниқланишига асос бўлиши, ўтказилган таҳлил ва текширувлар натижасида жамият бухгалтерия балансининг ошкоралиги таъминланганлиги ҳамда мазкур ҳолатни жамиятнинг 2015 йилги молиявий натижаларини аудит текширувидан ўтказган “Промстрой аудит” МЧЖ аудит ташкилоти ҳам ўз хулосаларида таъкидлаганлиги маълум қилинди.
Шунга мувофиқ, “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2015 йил молиявий хўжалик фаолияти якунлари бўйича, 2015 йил мобайнида умумий тушуми 2 160 706,70 минг сўмни ташкил қилган. Давр харажатлари 2 159 154,80 минг сўм бўлиб, асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари 1 373,10 минг сўмни ташкил қилади.
2015 йил давомида 2 925,0 минг сўм соф фойда олинган.
2015 йил якуни буйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари ҳисоботи
Актив буйича:
Узок муддатли активлар
(ас.вос, инвест, қим. қоғозлар) 6 037 268,10 минг сўм
Дебиторлар жами 412 663,10 минг сўм
Пул маблаглари жами 882,20 минг сўм
Қисқа муддатли инвестициялар жами 392 000,0 минг сўм
Баланс активи бўйича жами 6 842 813,40 минг сўм Пассив буйича:

Ўз маблағлари манбалари жами 5 668 589,70 минг сўм
Узоқ муддатли мажбуриятлар 272 226,50 минг сўм
Жорий мажбуриятлар 901 997,20 минг сўм


Баланс пассиви бўйича жами 6 842 813,40 минг сўм
Молиявий натижалар Даромадлар Харажатлар
Махсулот(товар, иш ва хизмат)ларни
сотишдан тушум 2 160 706,70 минг сўм
Махсулотларни сотишнинг ялпи фойдаси 2 160 706,70 минг сўм
Давр харажатлари 2 159 154,80 минг сум
Асосий фаолият фойдаси 1 551,90 минг сўм
Молиявий фаолиятнинг даромадлари 1 373,10 минг сўм
Солиқ тўлангунга қадар фойда 2 925,0 минг сўм
Соф фойда 2 925,0 минг сўм

“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” AJнинг 2015 йил бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботларини тасдиқлаб беришни ҳамда ҳисобот йили якуни бўйича олинган 2 925,0 минг сўм соф фойдасини 100 фоиз жамиятни ривожлантиришга йўналтиришни таклиф этди.
Йиғилиш иштирокчилари муҳокамасидан сўнг, йиғилиш раиси кун тартибидаги учинчи масалани овозга қўйиш таклифини берди:
1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2015 йилдаги якуний бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг 2 925,0 минг сўм соф фойдасини жамиятни ривожлантиришга йўналтириш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида
Кун тартибидаги ушбу масала овозга қўйилди:
Овоз берилди:
Тарафдорлар Қаршилар Бетарафлар
4 893 100 та
100 % йўқ
йўқ йўқ
йўқ
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, муҳокама қилиниб, жамият акциядорлари умумий йиғилиши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2015 йилдаги якуний бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин ҳамда жамиятнинг 2 925,0 минг сўм соф фойдасини 100 фоизи жамиятни ривожлантиришга қолдирилсин.
жамият бош ҳисобчиси А.Рашитовга;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелидаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4720-сонли Фармонига асосан, 2016 йилда йиллик молиявий ҳисоботни нашр этишни ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташкил этишни таъминлаш,
- жамият бухгалтерия балансларини “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида юритилишини таъминлаш,
- биринчи ярим йиллик давомида жамиятда ҳосил бўлган дебитор ва кредиторларни кескин камайтирилишини таъминлаш чораларини кўриш топширилсин.

IV. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2015 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва унинг 2016 йил учун таркибини сайлаш тўғрисида.
IV. Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан, Тафтиш комиссияси аъзоси Б.О.Жўрақулов сўзга чиқиб, 2015 йил давомида жамиятда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди. У эришилган ютуқлар билан бирга аниқланган айрим камчиликларга тўхталиб, жорий йилда мазкур хатоликларга йўл қуймаслик учун жамият бошқарувидан амалий чоралар кўришни талаб этилади.
Шунингдек, Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ҳамда унинг 2016 йилга таркиби йиғилиш иштирокчилари муҳокамасига тақдим этилди.
Йиғилиш иштирокчилари муҳокамасидан сўнг, йиғилиш раиси кун тартибидаги тўртинчи масалани овозга қўйиш таклифини берди:
1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2015 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва унинг 2016 йил учун таркибини сайлаш тўғрисида.
Кун тартибидаги ушбу масала овозга қўйилди:
Овоз берилди:
Тарафдорлар Қаршилар Бетарафлар
4 893 100 та
100 % йўқ
йўқ йўқ
йўқ
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, муҳокама қилиниб, жамият акциядорлари умумий йиғилиши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг 2015 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқлансин, тафтиш комиссиясининг 2015 йилдаги фаолияти қониқарсиз деб топилсин ва унинг 2016 йил учун янги таркиби сайлансин.


№ И.Ш.О. лавозими
1 А.Жумаев Навоий шаҳар Ҳокимлиги, ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш бўлими бошлиғи

Жамият тафтишчиси А.Жумаевга;
- жамият тафтишчиси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 107-моддасига ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги низом талаблари асосида амалга оширсин ҳамда ҳар йили акциядорлар умумий йиғилишида, ҳар чоракда Кузатув кенгаши йиғилишларида ҳисобот бериб борсин.

V. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида
V. Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан, йиғилиш раиси, умумий йиғилиш муҳокамасига Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 63-моддасига мувофиқ, жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай, агар жамият уставида бундан кечроқ муддат белгиланмаган бўлса, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақлилиги белгиланган.
Лекин Қонунда белгиланган муддатда жамият Кузатув кенгаши аъзолигига таклифлар берилмаганлиги сабабли Кузатув кенгаши аъзоларини қуйидаги тартибда овозга қўйиш таклифини берди:
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув Кенгаши аъзолигига номзодлар
№ И.Ш.О. лавозими ёқлайман қаршиман бетарафман
1 Ахатов Неъматилло Асатович Навоий шаҳар Ҳокими
4 892 100
йўқ
йўқ
2
Ходжаев Зафар Мамашарифович “Navoiyazot” АЖ қўшма корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлим бошлиғи




4 792 100




йўқ




йўқ
3 Каримов Жумамурод Худойбердиевич “Саховат” МЧЖ директори

4 892 100

йўқ

йўқ
4
Ахмедов Ахтам Икромович “Qizilqumsement” АЖ хусусийлаштириш ва қимматли қоғозлар бўлими бошлиғи ўринбосари





4 497 100





йўқ





йўқ
5
Худоёров Отабек Якубович “Navoiy IES” АЖ умумий масалалар директори

4 892 100

йўқ

йўқ
Кун тартибидаги ушбу масала овозга қўйилди:
Овоз берилди:
Тарафдорлар Қаршилар Бетарафлар
24 965 500 та
100 % йўқ
йўқ йўқ
йўқ
Юқоридагиларга асосан, жамият акциядорлари умумий йиғилиши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Кузатув Кенгаши аъзолари қуйидаги миқдор ва таркибда тасдиқлансин (Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 76-моддасига мувофиқ, Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилди).


№ И.Ш.О. лавозими ёқлайман қаршиман бетарафман
1 Ахатов Неъматулло Асатович Навоий шаҳар Ҳокими
4 892 100
йўқ
йўқ
2 Ходжаев Зафар Мамашарифович “Саховат” МЧЖ директори
4 792 100
йўқ
йўқ
3 Каримов Жумамурод Худойбердиевич “Navoiyazot” АЖ мулкий ва корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи

4 892 100
йўқ
йўқ
4 Ахмедов Ахтам Икромович “Qizilqumsement” АЖ хусусийлаштириш ва қимматли қоғозлар бўлими бошлиғи ўринбосари


4 497 100
йўқ
йўқ
5 Худоёров Отабек Якубович “Navoiy IES” АЖ корпоратив бўлими бошлиғи

4 892 100
йўқ
йўқ


VI. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2015 йил фаолияти якуни юзасидан аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, аудиторлик ташкилоти ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида
VI. Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан, 2015 йил учун “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiни текширишдан ўтказган “Промстрой аудит” МЧЖ ташқи аудиторининг хулосаси билан йиғилиш иштирокчиларини таништириб ўтди.
“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati, 2016 йил якуни бўйича аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича “Промстрой аудит” МЧЖ ва “HIMOYA-AUDIT” АТ МЧЖдан таклиф тушганлиги тўғрисида маълумот бериб ўтди.
“Промстрой аудит” МЧЖ жамиятни текширишдан ўтказиш учун 10 000, 0 минг сўм, “HIMOYA-AUDIT” АТ МЧЖ эса 12 000,0 минг сўм таклиф этган.
Жамият Кузатув кенгашининг 07.05.2016 йилдаги йиғилишида ташқи аудиторни ва унга тўланадиган ҳақ миқдорининг энг юқори чегараси миқдори белгиланган. Унга кўра аудиторга белгиланадиган ҳақ миқдори 10 000,0 минг сўм қилиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелидаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4720-сонли Фармонига асосан, 2015-2018 йилларда барча акциядорлик жамиятлари йиллик молиявий ҳисоботни нашр этиши ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудитни ўтказиши белгиланган.
Шунга мувофиқ, юқоридаги аудиторлик ташкилотларидан “Промстрой аудит” МЧЖ текширишни ҳалқаро аудит стандартлари асосида ўтказиш бўйича 2010 йил 15 апрелда берилган №0013139-сонли “САР” сертификатига эга эканлиги сабабли таклифига розилик бериш ва унинг хизмати учун тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини 10 000,0 минг сўмда тўлашга розилик бериш ва тасдиқлаш таклифини киритди.
Муҳокамадан сўнг, йиғилиш раиси кун тартибидаги олтинчи масалани овозга қўйиш таклифини берди:
1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2015 йил фаолияти якуни юзасидан аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, аудиторлик ташкилоти ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида
Кун тартибидаги ушбу масала овозга қўйилди:
Овоз берилди:
Тарафдорлар Қаршилар Бетарафлар
4 893 100 та
100 % йўқ
йўқ йўқ
йўқ
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, муҳокама қилиниб, жамият акциядорлари умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2015 йил фаолияти якуни юзасидан аудиторлик текшируви хулосаси тасдиқлансин.
- “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг 2016 йил иш фаолиятини ташқи аудит текширувидан ўтказиш учун жамият акциядорлари томонидан олиб борилган музокаралар асосида танлаб, таклиф этилган “Промстрой аудит” МЧЖ аудит ташкилоти ташқи аудитор этиб тасдиқлансин ҳамда унинг хизмат хақи миқдори чегараси 10 000,0 минг. сўм этиб белгилансин.

VII. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Бошқаруви раисини танлов асосида сайлаш тўғрисида.
VII. Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан, йиғилиш раиси сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон “Акциядорлик жамиятларида замоновий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мувофиқ, акциядорлик жамияти ижро органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда, хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ акциядорлик жамиятларининг Бошқарув раиси ўз лавозимига бир йил муддатга сайланиши ва у билан шу муддатга меҳнат шартномаси имзоланишини тўғрисида тўхталиб, Тоғаев Шавкат Джўраевични “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiга раҳбарлик қилиши юзасидан номзодини таклиф этиб, акциядорлар муҳокамасига Бошқаруви раиси билан меҳнат шартномасини бир йилга яъни, акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига қадар тузиш таклифини берди.
Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йил 18 апрелдаги йиғилишида Тоғаев Шавкат Джўраевични акциядорларнинг навбатдаги йиғилишига қадар “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati бошқарув раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланган.
Кун тартибидаги масалани йиғилиш иштирокчилари муҳокамасидан овозга қўйиш таклифини берди:
1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Бошқаруви раисини танлов асосида сайлаш тўғрисида.
Кун тартибидаги ушбу масала овозга қўйилди:
Овоз берилди:
Тарафдорлар Қаршилар Бетарафлар
4 441 400 та
100 % йўқ
йўқ йўқ
йўқ
Юқоридагиларга асосан, жамият акциядорлари умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Тоғаев Шавкат Джўраевич бир йил муддатга “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг Бошқаруви раиси этиб тайинлансин ҳамда Кузатув кенгаши билан меҳнат шартномаси тузсин.
Бошқарув раиси Ш.Тоғаевга:
- жамият томонидан чиқарилган қўшимча акцияларни сотиш бўйича хорижий ва маҳаллий инвесторларни топиш, улар билан музокаралар олиб бориш юзасидан чоралар кўриш ҳамда ҳар ҳафтанинг 5 куни амалга оширилган ишлар тўғрисида Кузатув кенгашига ва шаҳар Ҳокимлигига маълумот киритиб бориш топширилсин.
- банкдан олинган кредит суммасининг қолган қисмини қайтариш бўйича кескин чораларни кўриш, жамият ҳисоб рақамига қўйилган инкасса тўловларини кескин камайтириш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиб Кузатув кенгашига ҳисобот берсин.
- тадбиркорлар томонидан ўз савдо дўкони атрофига қўйилган савдо расталарига асосий шартномага қўшимча келишув шартномаларини тузиб, кунлик тушумларни кўпайтириш чораларини кўриш вазифаси топширилсин.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон “Акциядорлик жамиятларида замоновий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқиб жамиятга, янгича фикрлайдиган, замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали мутахассислар, шунингдек, хорижий менежерларни жалб этиш чораларини кўрсин.

VIII. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
VIII. Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан Кузатув кенгаши раиси Н.Ахатов сўзга чиқиб, 2016 йил 25 апрелда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-405-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 10, 18, 25, 40, 51, 59, 60, 75 ва 81-моддаларига тегишли равишда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.
“Акциядорлик жамиятлари фаолиятида корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини ошириш Комиссияси”нинг 21.12.2015 йилдаги йиғилиш баёни орқали тасдиқланган “Корпоратив бошқарув кодекси”ни амалиётга жорий этилаётганлиги ҳамда “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги, “Ички назорат тўғрисида”ги, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги ва “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомлар жамият фаолиятига жорий этилаётганлиги сабабли уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозимлигини таклиф этди.
Шу муносабат билан жамият уставининг 9-моддаси 9.5, 9.11, 9.29, 9.41 бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар, 9-модда 9.12.1, 9.14.28, 9.56 ва 10-моддаси 10.14, 10.15 янги таҳрирда бандларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозимлигини билдирди ва ўзгартиришлар матни билан йиғилиш иштирокчиларини таништириб ўтди.


Амалдаги таҳрир
Янги таҳрир
9-модда
9.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, жамиятнинг Бошқарув раиси билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 59-моддаси биринчи қисмининг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошиларига мувофиқ жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади, жамият йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш масаласи бундан мустасно.
9.11. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.



















9.29. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, Бошқарув аъзосининг, шунингдек ички аудит ҳизмати бошлиғи талабига кўра чақирилади.



9.41 Жамият Бошқаруви 5 (беш) кишидан иборат бўлиб (Бошқарув раиси, унинг ўринбосарлари, ҳуқуқшунос ва бош бухгалтери) бир йил муддатга сайланадилар (тайинланадилар).





















. 9-модда
9.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин 1 июлдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, жамиятнинг Бошқарув раиси билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 59-моддаси биринчи қисмининг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошиларига мувофиқ жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади, жамият йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш масаласи бундан мустасно.



9.11. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин тўқсон кундан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.

9.12.1 янги таҳрирда банд киритилди.
Уставда акциядорлик жамиятининг 1 фоиздан кам бўлмаган оддий акциялари эгаларига кузатув кенгаши мажлисини чақиришни талаб қилиш ва кун тартиби, фойдани тақсимлаш, бошқарув ва назорат органи аъзолигига уларнинг номзодини (умумий йиғилиш ўтказилгунга қадар алмаштириш имконияти билан) кўрсатиш юзасидан таклиф киритиш ҳуқуқини тақдим этади.
9.12.2. янги таҳрирда банд киритилди.
Жамиятнинг жорий хўжалик фаолиятига таълуқли битимларни аниқлаш.

9.14.
28). янги таҳрирда банд киритилди.
Кузатув кенгашига ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартиби ва шартларини белгилаш ҳамда бу борада қарор қабул қилиш ҳуқуқини фақат акциядорларнинг умумий йиғилиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган доирада, бу ҳақда барча акциядорлар учун маълумотларни ошкор этган тарзда беради.

9.29. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, Бошқарув аъзосининг, шунингдек ички аудит ҳизмати бошлиғи талабига кўра чақирилади.
Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Кузатув кенгаши йиғилишини чақиришни талаб қилишга ҳақли.

9.41 Жамият Бошқаруви 3 (уч) кишидан иборат бўлиб (бошқарув раиси, унинг ўринбосарлари, ҳуқуқшунос ва бош бухгалтери) бир йил муддатга сайланадилар (тайинланадилар).

9.56 янги таҳрирда банд киритилди.
Акциядорлар вакили сифатида иштирок этувчи ижроия органи вакилларининг ижроия органига аъзолар сайлаш масаласида овоз бериш ҳуқуқини чеклаши мумкин
10-модда
10.14. янги таҳрирда банд киритилди.
Акциядорлик жамиятининг ички аудит хизматига ички назоратни, шу жумладан, 50 фоиздан зиёд улуши акциядорлик жамиятига тегишли бўлган юридик шахслар билан ўтказилган операциялар устидан назоратни амалга ошириш ваколатини беради.
10.15. янги таҳрирда банд киритилди. Акциядорлик жамияти фаолиятида корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишга масъул бўлган ва кузатув кенгашига ҳисобот берувчи корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этади.
Муҳокамадан сўнг, йиғилиш раиси кун тартибидаги саккизинчи масалани овозга қўйиш таклифини берди:
1.“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Кун тартибидаги ушбу масала овозга қўйилди:
Овоз берилди:
Тарафдорлар Қаршилар Бетарафлар
4 893 100 та
100 % йўқ
йўқ йўқ
йўқ
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, муҳокама қилиб, жамият акциядорлари умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Жамият уставининг 9-моддаси 9.5, 9.11, 9.29, 9.41 бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар, 9-модда 9.12.1, 9.14.28, 9.56 ва 10-моддаси 10.14, 10.15 янги таҳрирда бандларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш матни тасдиқлансин.
Бошқарув раиси Ш.Тоғаевга:
Уставга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар матнини белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

IX.“NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati структурасини тасдиқлаш тўғрисида.

Кун тартибидаги тўққизинчи масала юзасидан Кузатув кенгаши аъзоси А.Ахмедов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон “Акциядорлик жамиятларида замоновий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланганидек, жамият ташкилий тузилмаси ишлаб чиқилганлигини ва унга бир қатор ўзгартиришлар киритилганлиги тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Юқоридаги Фармонда жамият ташкилий тузилмасини тасдиқлаб олиш масалаларни акциядорлар умумий йиғилишларида кўриб чиқиш зарурлиги белгилаб қўйилган.
Жамият ташкилий тузилмаси акциядорлар ўртасида атрофлича муҳокама қилиб чиқилди ва унга бир қатор ўзгартиришлар киритилди..
Муҳокамадан сўнг, йиғилиш раиси кун тартибидаги тўққизинчи масалани овозга қўйиш таклифини берди:
1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati структурасини тасдиқлаш тўғрисида.
Кун тартибидаги ушбу масала овозга қўйилди:
Овоз берилди:
Тарафдорлар Қаршилар Бетарафлар
4 893 100 та
100 % 1 000
0,2% йўқ
йўқ

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, муҳокама қилиб, жамият акциядорлари умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati структураси (ташкилий тузилмаси) тасдиқлансин.
Жамият бошқарув раиси Ш.Тоғаевга;
- жамият ташкилий тузилмасига қаътий риоя қилиш ва шу асосида иш юритишни таъминлаш топширилсин.

X. “Акциядорлик жамиятлари фаолиятида корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини ошириш Комиссияси”нинг 21.12.2015 йилдаги йиғилиш баёни орқали тасдиқланган “Корпоратив бошқарув кодекси”ни амалиётга жорий этиш тўғрисида.
Кун тартибидаги ўнинчи масала юзасидан Кузатув кенгаши раиси Н.Ахатов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПҚ-2327-сонли қарори билан ташкил этилган “Акциядорлик жамиятлари фаолиятида корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини ошириш Комиссияси”нинг 11.02.2016 йилдаги №02-02/1-187-сонли йиғилиш баёни орқали тасдиқланган “Корпоратив бошқарув кодекси”ни амалиётга жорий этиш тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.
Мазкур Кодекс мақсадларида корпоратив бошқарув деганда, акциядорлик жамияти фаолиятини самарали ташкил этиш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни ташқи бозорга экспорт қилиш мақсадида акциядорлик жамиятлари ижроия органи, кузатув кенгаши, акциядорлар, меҳнат жамоаси вакиллари ва бошқа манфаатдор томонлар, шу жумладан, кредиторлар ўртасида мазкур шахслар манфаати уйғунлигига эришиш тизими тушунилади.
Кодекс тавсияларига риоя қилиш мажбуриятини олиш ва унга риоя этиш тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, АЖнинг интернет тармоғидаги корпоратив веб-сайти ва фонд биржаси сайтида, шунингдек, қонун ҳужжатларида ахборотларни ошкор қилиш назарда тутилган бошқа манбаларда амалга оширилади.
Кодекс тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Муҳокамадан сўнг, йиғилиш раиси кун тартибидаги ўнинчи масалани овозга қўйиш таклифини берди:
1. “Акциядорлик жамиятлари фаолиятида корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини ошириш Комиссияси”нинг 21.12.2015 йилдаги йиғилиш баёни орқали тасдиқланган “Корпоратив бошқарув кодекси”ни амалиётга жорий этиш тўғрисида.
Кун тартибидаги ушбу масала овозга қўйилди:
Овоз берилди:
Тарафдорлар Қаршилар Бетарафлар
4 893 100 та
100 % йўқ
йўқ йўқ
йўқ

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жамият акциядорлари умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. “Акциядорлик жамиятлари фаолиятида корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини ошириш Комиссияси”нинг 21.12.2015 йилдаги йиғилиш баёни орқали тасдиқланган “Корпоратив бошқарув кодекси”ни амалиётга жорий этилсин.
Жамият бошқарув раиси Ш.Тоғаевга;
- амалиётга жорий этилган “Корпоратив бошқарув кодекси” талабларига риоя этилишини таъминлаш топширилсин.
- жамиятда “Корпоратив бошқарув кодекси” талабларига риоя этилиши бўйича холис аудитор хулосаси олиниб, йил якунида оммавий ахборот воситалари орқали эълон берилишини таъминласин.

XI. “NAVOIY SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyatiнинг “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги, “Ички назорат тўғрисида”ги, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги ва “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомларни тасдиқлаш тўғрисида.
Кун тартибидаги ўн биринчи масала юзасидан Кузатув кенгаши аъзоси А.Ахмедов сўзга чиқиб, “Акциядорлик жамиятлари фаолиятида корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини ошириш Комиссияси”нинг 11.02.2016 йилдаги №02-02/1-187-сонли йиғилиш баёни орқали тасдиқланган “Корпоратив бошқарув кодекси”га асос

Мавзуга оид ўхшаш мақолалар:

CЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги ...батафсил

Йиғилиш ўтказилган жой: Навоий шахри, 17б кичик туман. Йиғилиш ...батафсил
А+
А
А-